Тошкентда қурилаётган ер-усти метроси учун янги вагонлар сотиб олинди

316
(Янгиланган 11:04 09.07.2019)
Тошкентда қурилаётган ер-усти метроси учун Россиядан янги метро вагонлари сотиб олинди.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ ҳамда Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ ушбу йилнинг апрел ойида имзолаган шартномага мувофиқ, Тошкент метрополитени янги қурилаётган ер усти йўллари учун янги авлод метро вагонлари етказиб  беради, ЎТЙ хабарига асосан.

Как будут выглядеть новые поезда ташкентского метро
Как будут выглядеть новые поезда ташкентского метро

Ўзбекистон учун мўлжалланган вагонлар заводда миллий байроқ билан безатилган кўринишда бўлмоқда. Айни дамда биринчи 3та состав вагонлари тайёр бўлиш арафасида турибди: кузов ишлари битирилган, электродвигател ва пневатик ускуналар ўрнатилган. Даслабки партия Ўзбекистонга яқин орада етказиб берилиши керак, дейилган хабарда.

Вагоны метро серии 81-765/766/767

Ушбу метро вагонлари 81-765/766/767 - серияга мансуб бўлиб, улар электр энергиясини 35%гача тежаш имконини беради. Вагонларда ўрнатилган учинчи авлод асинхрон двигателлар – 40 %гача электр тежаш имконига эга.

Эски вагонларга нисбатан уларнинг яна бир қулайлиги – вагонлар орасида бир-бирига ўтиш имкони борлигидир.  Шунингдек вагонлар ташқарига очиладиган қулай эшиклар, кондиционер, вентиляция ҳамда иситиш тизимлари ва видеокамералар билан жиҳозланганидир.

Вагоны метро серии 81-765/766/767

Янги метро вагонларини сотиб олишда Ўзбекистон Темир йўллари Россия ВТБ банкининг кедитлари ҳамда Ўзбекистон тараққиёт ва қайта қуриш фонди ҳамда давлат бюджети  маблағларидан фойдаланилган.

Вагоны метро серии 81-765/766/767
316