Пожар на озере Судочье

Судочьедаги ёнғин оқибатида ҳайвонот дунёсига зарар етганми - Экология қўмитаси жавоби

175
(Янгиланган 15:50 09.07.2019)
Судочье кўллар тизимида содир бўлган ёнғин тафсилотлари очиқланди.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Ўзбекистон Экология қўмитаси 4 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Судочье кўллар тизимида содир бўлган ёнғин оқибатлари тафсилотларини очиқлади.

Қўмита хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида ушбу кўллар тизимида содир этилган ёнғинни баратараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, табиатга етказилган зарарни аниқлаш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб воқеа жойига юборилган.

Ўрганиш натижаларига, шунингдек, Мўйноқ тумани ёнғин ҳавфсизлиги бўлими ҳамда Мўйноқ туман “Метеостанция” бўлимининг хулосасига кўра, ёнғин табиий чақмоқ натижасида юзага келиб,  2019 йил 4 июль куни соат 15-30 атрофида Судочье кўллар тизимининг шарқий-жануб қисмидаги Қоратеренг бўлимида  оролчалардан бошланиб шамол натижасида атрофдаги қамишзорларга ва шимолий-жануб ҳамда қирғоқ бўйи минтақасига тарқалган. Ёнғин кўл ўртасидаги оролчаларда юз берганлиги ва ёнғинга яқин боришга имкони мавжуд эмаслиги сабабли ёнғинни ўчириш иложи бўлмаган. Чунки ёнғин бошланган майдонларда моторли қайиқ ёки оролчалар усти қамиш бўлиб таг қисми сувли ботқоқ бўлиб одам кириб бориши мумкин бўлмаган.

Ёнғин туфайли жами ёнган майдон 278 гектарни ташкил этиб, шундан, “Мўйноқ аквасаноат” ДУКга қарашли майдони 111,2 гектар, “Судочье” орнитологик буюртмахонасига қарашли майдони 166,8 гектарни ташкил этади.

“Судочье орнитологик буюртмахонаси ҳудуди ёввойи ҳолда яшовчи ондатра, ўрдак (бир неча турлари), ғоз, оққуш, бирқозон, қоравой, фламинго ва бошқа ҳайвонот дунёсига зарар етказилган ҳолат учрамади.  Чунки сувда сузувчи қушлар ва бошқа ҳайвонот турлари яшаш макони ва улар баҳор ойларида тухум қўйиб кўпаядиган ҳудуд ҳисобланади. Лекин ўрганиш давомида ҳайвонот дунёси нобуд бўлган ҳолат қайд этилмади. Чунки ҳозирги кунга келиб полапонлар катта бўлиб бемалол сувда сузиб юрадиган даражада ўсиб улғайган”, - дейилади қўмитанинг расмий хабарида.

Пожар на озере Судочье
Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды
Пожар на озере Судочье

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Судочье кўллар тизимидаги қамишзорларга ёнғин туфайли табиатга етказилган зарар жами 225.435.760 сўмни ташкил қилди.

Хабарда ёнғин 2019 йил 6  июль куни соат 23-00 лар атрофида ўчирилгани қайд этилган.

175