Работа приемной комиссии МФТИ

Абитуриентлар учун онлайн ҳужжат топшириш хизмати ишга тушди

426
(Янгиланган 12:49 14.07.2019)
Ҳужжатларни қабул қилиш учун бир кун қолганда - онлайн ҳужжат топшириш тизими ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Қабул тугашига 1 кун қолганда абитуриентлар учун онлайн ҳужжат топшириш хизмати ишга тушди, деб хабар қилмоқда давлат хизматларининг Ягона портали.

Энди абитуриентлар навбатда турмасдан мана шу ҳавола орқали https://my.gov.uz/uz/students-admission қуйидаги 5 та ОТМларга ҳужжат топиширишлари мумкин:  

  • Тошкент давлат юридик университети
  • Самарқанд Давлат университети
  • Қарши давлат уриверситети
  • Фарғона давлат университети
  • Гулистон давлат университети

Онлайн ҳужжат топшириш учун ҳеч қандай ҳужжат бўлиши керак эмас, уларнинг рақамини билса бўлди. Шунингдек электрон имзо олиш ҳам керак бўлмайди. Онлайн ҳужжат қабул қилиш хизмати учун тўлов олинмайди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳужжат топширишнинг сўнгги куни. Қабул комиссиялари сўнгги абитуриент қолгунига қадар ҳужжатларни қабул қилиши керак. Фақат сиртқи ўқиш учун қабул 15 июлгача (ўша куни ҳам).

426