Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения

Нукусда аёллар намойиши: Элмира Боситхонова воқеа жойига йўл олди

706
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Нукусда пикетга чиққан аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Қорақалпоғистонга йўл олди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Нукусда пикетга чиққан аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун Қорақалпоғистонга йўл олди.

Қўмита хабарига кўра, Элмира Боситхонова воқеани жойига чиқиб ўрганади ва бу аёлларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, муаммоларига ҳудуддаги раҳбарлар билан биргаликда ечим излайди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида — Иван Савицкий номидаги музей рўпарасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Тилеўбийке Ульдашева ҳамда Перизат Бегжанова бугунги тизимдан, Қорақалпоғистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан норози бўлиб келишилмаган намойишга чиққани ва бунинг ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларга ҳамда пикетни тасвирга олмоқчи бўлган бошқа фуқароларга нисбатан босим ишлатилгани ҳақида хабар жойлаштирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили Баситхановадан узр сўради

Натижада қисқа вақт мобайнида ижтимоий тармоқда “В Нукусе на площади Свободы разогнали акцию протеста” сарлавҳали мазкур мақола қаҳрамонларига ачиниш ва уларни ёқловчи, мамлакат раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шаънига доғ туширувчи 25 та изоҳ ва 125 та лайк ҳамда дизлайк қолдирилган. Ушбу хабар 200 га яқин интернет фойдаланувчиси томонидан улашилган.

706