Просмотр запрещенных агитационных материалов

Ўзбекистонда экстремистик сайтлар рўйхати ОАВда эълон қилинади ва янгилаб борилади

359
(Янгиланган 18:23 06.09.2019)
Ўзбекистон президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади.

Бу Ўзбекистон президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади.

Ўзбекистонда экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди

Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди.

Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади.

359