Студенты МИСиС

Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари сони 10тага етди

225
(Янгиланган 18:06 10.09.2019)
Бир йил ичида Ўзбекистонда 6та Россия олийгоҳи очилди, энди уларнинг сони 10тага етди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Бир йил ичида Ўзбекистонда 6та Россия олийгоҳи очилди, энди уларнинг сони 10тага етди, деди Олий ва ўрта таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, РИА Новости хабарига асосан.

“Ўзбекистондаги Россия олийгоҳлари сони 10тага етди. Фақат 2019 йил давомила 6та Россия ОТМларининг филиаллари очилди", - деди Бегимкулов.

Маълумот учун, бугун Тошкентда Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим кичик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Вазир ўринбосари айтишига қараганда икки томонлама муносабаттларнинг ҳуқуқий асоси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Россия ва Ўзбекистон олийгоҳлари орасида 700дан ортиқ шартномалар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Тошкентда Россиянинг МИСиС, МИФИ, МГИМО, РГУнинг жисмоний тарбия факультети, Спорт институти, Ёшлар туризми ташкилоти, Менделеев номли кимё-технологик университети, МЭИ ва бошқа ОТМлар очилди.

225