Свадебный кортеж.

Тўй кортежлари йўл ҳаракатига хавфсизлигига таҳдид солмоқда - ИИББ

364
(Янгиланган 16:16 11.09.2019)
2019 йил бошида буён тўй кортежлари сафида ҳаракатланган автомобил ҳайдовчиларига нисбатан 152та баённома тузилган.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Тўй кортежлари йўл ҳаракатига хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деб хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Куз –тўйлар фасли ва ҳар бир оила ушбу кунни ёш келин-куёвлар учун байрамга айлантиришни истайди. Тўй режалаштирганда нафақат унинг чиройли бўлиб ўтишини балким у жамоат учун қанчалик хавфсиз бўлишини ҳам ўйлаш керак.

Бир вақтлар русм бўлган, бутун бошли катта йўлни тўсиб олувчи тўй кортежларига замони ҳам ўтиб бормоқда. Бугун ушбу урф-одатни қайта кўриб чиқиш вақти келди деб ҳисоблаймиз.

Охирги вақтларда тўй кортежлари ва йўлларда улар билан юз бераётган вазиятлар, ЙТҲ оқибатларини биз ижтимоий тармоқларда тез-тез кўриб турамиз. ИИББ Фейсбукда ўз саҳифасини очган кунда у ерда жойлаштирилган энг биринчи видеолардан бири айтнан тўй кортежи автомобили иштирокидаги ЙТҲ бўлган эди.

2019 йил бошида буён тўй кортежлари сафида ҳаракатланган автомобил ҳайдовчиларига нисбатан 152та баённома тузилган, улардан 16таси – такрорий қоидабузарлик.

Ушбу муносабат билан ИИББ тўйларда кортеж хизмати ташкил қилувчи фирмалар ҳамда ушбу кортежлар таркибида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳайдовчилари билан учрашиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Умумий ҳисобда суҳбатда 40 киши иштирок этди.

Шу билан бирга тўйларда ортиқча дабдаба ва кортежлар уюштириб йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиш нафақат ИИББ, балким кенг жамоатчилик томонидан танқид қилиниши кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 129 моддасига асосан, автомобил йўлларида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш – энг кам иш ҳаққининг уч баравари миқдорида жаримага тортилишини яна бир бор эслатиб ўтди.

364
Самолет Узбекских авиалиний Boeing 767 (300ER)

Ўзбекистон авиакомпанияси Қирғизистонга парвозларни тиклашни таклиф қилди

11
Қирғизистон аллақачон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам парвозларни қайта тиклаш борасида келишувга эришган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилди.

“Бизга Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда”, - деди Акишев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон нашри иқтибос келтирган.

Қирғизистон парвозларни қайта тиклаш борасида тўрт мамлакат билан музокаралар олиб борган. Натижада Туркия билан ҳафтасига еттита, БАА билан эса иккита рейсларни (15 августдан) амалга ошириш тўғрисида келишувга эришган.

Ҳозир мамлакат Россия ва Қозоғистон авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли баҳорда икки мамлакат ўртасидаги мунтазам парвозлар вақтинча тўхтатиб қўйилган эди

11
Инсталляция с изображением мозга

Альцгеймер даф бўл: тўғри овқатланиш касалликнинг олдини олишга ёрдам берадими?

27
Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади.

Кирилл Бакеев. Кўпинча ОАВларда Альцгеймер касаллиги ривожланишидан бирон бир маҳсулот сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилади. Аммо бу ерда гап нафақат овқатланишда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.

Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади. БССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда ушбу касалликдан 50 миллионга яқин одам азият чекмоқда. Ташкилот прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич уч баравар кўпаяди.

Касаллик ҳеч кимни аямайди. АҚШ собиқ президенти Роналд Рейган ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчер ҳам турли вақтларда Альцгеймердан азият чекишган.

Кенг тарқалганлигига қарамай, Альцгеймер касаллиги кам ўрганилган. Унинг пайдо бўлиш сабаблари бўйича ягона бир фикр ҳамон шаклланмаган. Тўртта бир-бирига рақобатдош назария мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўз тарафдорлари ва қаршилари ҳам бор. Бугунги кунда шуниси маълумки уни даволаб бўлмайди. Мавжуд даволаш усуллари фақатгина баъзи аломатларини енгиллаштириши мумкин. Бундан ташқари, унга олдинроқ ташҳис қўйиш ҳам қийин. Шундан келиб чиққан ҳолда, профилактика усуллари ҳам жуда оз, уларнинг барчаси асосан қариликда касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган.

Аксарият олимлар турмуш тарзининг айрим хусусиятлари ушбу хавфни ошириши ёки камайтириши мумкинлиги фикрига қўшилишади. Улар орасида етарлича жисмоний ва ақлий фаолият даражаси, етарли уйқу ва овқатланиш. Овқатланиш омили, айниқса кўп мунозаралар мавзусига айланмоқда. Шунга қарамай, овқатланиш ва Альцгеймер касаллигини ривожланиши хавфини камайтириш ўртасида боғлиқлик аниқ мавжуд.

Масалан, АҚШдаги Кек тиббиёт мактабининг олимлари Альцгеймер билан касалланган сичқонлар яшил чой ва сабзи истеъмол қилганида когнитив тестлари кўрсаткичлари яхшиланганини аниқлашди (шундай тестлар одамларда касалликни аниқлаш учун ишлатилади). Албатта, кемирувчиларга ҳеч ким сабзи билан бир пиёла кўк чой узатмаган. Уларга ушбу маҳсулотларнинг экстрактлари берилган. Олимлар яшил чойдан эпигаллокатехин галлати деб номланган моддани ва сабзидан ферул кислотасини ажратиб олишди. Ушбу бирикмаларнинг комбинацияси хотирани яхшилаш самарасини берди. Аммо бу сичқонларда, инсонларда синовлар ҳали ўтказилмади.

Агар одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги кунга овқатланиш ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфини камайтириш ўртасидаги энг қизиқ боғлиқликни MIND диетаси деб аталмиш - Ўрта ер денгизи парҳез ва гипертонияни олдини олиш ва даволашда тавсия этиладиган парҳезни бирикмаси қўрсатди. Муаллифларнинг таъкидлашича, парҳезнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилганлар касалланиш хавфини 53% га камайтиришга муваффақ бўлишган.

Албатта, бундай тадқиқотларни кўпроқ кўришни истардик, аммо улар ҳали мавжуд эмас. Қандай бўлмасин, парҳез шартлари соғлом овқатланиш овқатланишнинг умумий қоидаларига мос келади - етарли миқдордаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, қизил гўшт ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш, шунингдек шакарни назорат қилиш.

27