Туризм мавсумида “Регистон” мажмуаси ярим тунгача ишлайди

Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Салон автобуса - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳрида ҳам йўлкира нархи ошди

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ҳудудлардан ташқари Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун “E-IJRO AUKSOIN”да электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилади. 

Шунингдек, шаҳарнинг “Университет ҳиёбони”, И. Каримов, А. Навоий ва Пушкин кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил этилади.

Қарорга кўра:

- “Боғи баланд” ва “Боғи Шамол” боғлари жойлашган жойни аниқлаш орқали қайта ташкил этилади ва тарихий қиёфаси қайта тикланади;

- “Шероз қалъа” , “Добуссия”, Ревдат шаҳарчаси – Кофир қалъа, Афросиёб шаҳарчасидаги археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО билан келишган ҳолда реставрация қилинади;

- археологик ёдгорликлар ҳудудида “очиқ осмон остидаги” музейлар ташкил қилинади ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизими жорий этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб, туризм мавсуми давомида (март-ноябрь)  “Регистон” комплекси ҳар куни соат 7:00 дан 24:00 гача ишлайди.

Янгиликлар лентаси
0