Впервые в масштабе Министерства обороны проведено соревнование “Разведывательный рейд”

Илк бор ўтказилган “Разведка рейди” мусобақаси ғолиблари аниқланди

244
(Янгиланган 18:41 05.10.2019)
Жиззахдаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида разведка бўлинмалари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада жами 11 та жамоа иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Мудофаа вазирлиги разведкачилари ўртасида илк бор “Разведка рейди” мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.

Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида разведка бўлинмалари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада вазирликнинг барча ҳарбий округ ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларидан жами 11 та жамоа иштирок этди.

Мазкур мусобақа уч босқичда ўтказилди. Дастлаб, ҳарбий қисм, сўнгра ҳарбий округ миқёсида ғолиб бўлган жамоалар якуний босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Якуний босқичда эса улар 10 та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Дастлаб гуруҳларнинг белгиланган ҳудудга чиқиш ва жанговар вазифани бажаришга шайлиги кўздан кечирилгач, ҳарбий хизматчилар 7,5 километрлик масофага оғирлиги 35 килограмга яқин бўлган юк қопи билан марш юрди. Машғулот шартига кўра, ҳар бир жамоа юқори қўмондонликдан берилган махсус вазифаларга асосан шартли душман жойлашган ҳудудни аниқлаш ва қарор ишлаб чиқиш вазифаларини бажарди.

Шунингдек, марш юриш давомида миналаштирилган йўлаклардан беталофат одимлаш, жангда яраланган ҳарбий хизматчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни бир ярим километр масофага эвакуация қилиш синовларидан ўтди. Беморга жгут, боғлов, оғриқ қолдирувчи укол ва шина қўйишда жамоалардаги фельдшернинг маҳорати яққол намоён бўлди. Шундан сўнг уч километр узоқликдаги жойлашув ҳудудига етиб бориш, у ерда қўриқлов ўрнатиш ва гуруҳ шахсий таркибига вақтинчалик яшаш жойини ҳозирлаш, дала шароитидан келиб чиққан ҳолда, зарур имкониятлар яратиш сингари шартларни муваффақиятли адо этди.

Жамоаларнинг ҳар бир ҳаракати Мудофаа вазирлиги масъул офицерларидан тайинланган ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди.

Саккиз кун давом этган мусобақада иштирокчилар учун шартлар босқичма-босқич оддийдан мураккаблашиб борди.

Реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган ҳолда ўтказилаётган мусобақа доирасида ҳарбий хизматчилар азимут бўйича ўн километр масофага ҳаракатланиш, кимёвий зарарланган ҳудудлардан ҳимояланиш, руҳий тайёргарлик йўлакларидан ўтди. 

Якуний натижаларига кўра, биринчи ва иккинчи ўринларни Марказий ҳарбий округ қўшинларига қарашли жамоалар қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоасига насиб этди. Ғолибларга диплом, кубок, медал ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

244
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

15
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

15
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар 51 мингдан ошди

46
(Янгиланган 10:08 20.09.2020)
Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 235 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 429 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 47 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

46
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси