Вячеслав Поставнин

Поставнин: Европа мигрант ва қочқинларнинг ёғилиб келишидан қўрқмоқда

132
(Янгиланган 13:27 09.10.2019)
Европа Иттифоқи мамлакатларига бошқа давлат фуқароларини олиб ўтиш бизнесга айланяптими, муҳожирлар оқимлари Европа давлатлари учун қандай хавф туғдирмоқда? Булар хусусида "Миграция XXI аср" фонди президенти Sputnik радиосига сўзлаб берди.

"Миграция XXI аср" фонди президенти Вячеслав Поставнин Sputnik радиосига хабар қилишича, мигрант оқимларининг аксарияти Африка, Ҳиндхитой ярим ороли ва Яқин Шарқдан келмоқда.

Одамлар асосан Европа ва АҚШга кўчиб ўтмоқда, Россияни бу тўлқинлар ҳозирча четлаб ўтяпти.

“Кўпинча миграция паст турмуш тарзи, сув ва озиқ-овқат етишмаслиги билан ифодаланади. Ва бу борада, янада катта оқимларни прогноз қилиш мумкин”, - қўшимча қилди эксперт.

Поставнин таъкидлашича, Европада 300 миллионга яқин кишининг ўзи иқлим шароитига кўра муҳожирга айланган, уларни “иқлимий муҳожирлар” (environmental migrant) деб ҳам аташади. Кўпинча мигрантлар контрабанда, наркотрафик ва чегарадан кишиларнинг ноқонуний олиб ўтилишлари кабиларнинг ташкил топишига сабабчи бўлади.

“Мигрантлар транспортировкаси пул ишлаб топишнинг янги усулига айланиб бўлган”, - дейди Поставнин.

Евроиттифоқ ҳозирда ташқи чегара хизматини шакллантириш жараёнида бўлиб, қисқа муддатда бу соҳада барча мигрантларни ҳисобга оладиган ахборот тизимини жорий этади.

Бугунги кунда Ғарб мамлакатлари Европага ҳар қандай кириб келишларни ва иттифоқ ичидаги ҳаракатланишлар устидан назоратни кучайтиради, сўнгра эса криминал оқимларни беркитади, қўшимча қилди суҳбатдош.

Экспертнинг изоҳини тўлиқ қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

 

132