Посадка деревьев в парке

Ўзбекистонда 1 миллион дона дарахт кўчати ўтқазилади

115
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган #BirMillionDaraxt акциясига Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида старт берилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. “Бир миллион дарахт” акциясига Нукус шаҳрида старт берилади. #BirMillionDaraxt акцияси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Дарахт кесишга мораторий киритилади – янги қонун

Биринчи дарахт партияси — 100 дона арча кўчатлари 24 октябрь куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳудудида ўтқазилади. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаоллари ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

“Бу жамоатчилик эътиборини яна бир бор экологик муаммоларга жалб қилиш, яшаш учун қулай шароитлар яратиш, аҳолини ташвишга солаётган масалалар бўйича маълумот бериш, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун аҳоли, сиёсий ирода ва ресурсларни жалб қилишга сабабдир”, - дейилган хабарда.

Жадвал бўйича кейинги ҳудудлар — Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ушбу вилоятларда кўчатлар асосан сув таъминоти чекланган жойларда экилади. Шу муносабат билан мураккаб иқлим шароитларига чидамли дарахт турлари танланади.

115
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

18
(Янгиланган 18:31 06.08.2020)
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги тахтакачда қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи видеони тармоққа жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уришни бошлади. Аёл қўрқиб кетди ва таом пишириш фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

18
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

52
(Янгиланган 18:13 06.08.2020)
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

52