Заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Светлана Артыкова

Светлана Артикова Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди

239
Бундан аввал Светлана Артикова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги фармонига асосан Артикова Светлана Баймирзаевна Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз
Sputnik / Дильшода Рахматова

Артикова тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Светлана Артикова 1962 йилда туғилган, Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида прокуратурада ишлаган. 2010-2014 йилларда у Сенат Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига раҳбарлик қилган. 2014 йилда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

239