Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари

UzAirways Янги йил муносабати билан 50%гача чегирмалар жорий этди

414
(Янгиланган 18:27 02.12.2019)
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси янги йил чегирмаларни нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2019 йил 31 декабрдан 2020 йил 2 январгача республика бўйича қатновларда 30% дан 50% гача чегирмалар ўрнатди.

Таъкидланишича, янги йил чегирмалари нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади.

Байрам чегирмалари:

- индивидуал йўловчилар учун – 30%;

- сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, колледжлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;

- оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;

- нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;

- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;

- Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.

Хабарда авиачипталарни барча кассаларда чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.

414
Теглар:
Uzbekistan Airways, чегирмалар, самолёт
Мавзу бўйича
Миллий авиаташувчи даромадларини тижорат банкларига топширади
Ўзбекистонда янги мустақил авиакомпания ташкил этилади
Uzbekistan Airways Таиланднинг энг катта оролига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Навбатдаги инсонпарварлик ёрдами: Ўзбекистон Тожикистонга минг тонна ун жўнатди

23
Маълум бўлишича, бу галги ёрдам юки озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, жумладан, 1 000 тонна ундан иборат.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга янги турдаги коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан темир йўл орқали Душанбега олиб келинган.

Бу сафар Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, жумладан, 1 000 тонна ун жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.

23
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

“Ўрикзор” бозоридаги сотувчининг икки фарзандида ҳам коронавирус аниқланди

64
Таъкидланишича, касалланиш кўрсаткичлари шу суръатда ўсиб борса, эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда.

“Касалланиш кўрсаткичлари шу суръатда ўсиб борса, эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди. Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Ўрикзор” бозоридаги сотувчиларнинг бирида коронавирус аниқланганини хабар қилинган эди. Шундан сўнг бозор ўша куннинг ўзида вақтинча фаолиятини тўхтатган эди.

64
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

5
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

5