Сайловларни баҳорда ўтказиш керак Қудратхўжаев

321
(Янгиланган 17:36 11.12.2019)
Шерзод Қудратхўжаев аҳолига қулай бўлиши учун парламент сайловларини баҳор фаслида ўтказишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik.  Халқаро пресс-клуб раҳбари — Шерзод Қудратхўжаев кейинги сайловларни ҳозиргидек совуқ декабр ойида эмас, балки баҳорда, март ойида ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у  ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ёзиб қолдирган.  

“Замонавий, мукаммал парламент шаклланиши учун яна 2-3та сайловлар керак. Шунда буюк сиёсатчилар ва партиявий кураш муҳити пайдо бўлади. Қолаверса, кейинги сайловларни ҳозиргидек совуқ декабрда эмас, балки баҳорда, март ойида ўтказиш муҳим. Аввало, бунинг ҳуқуқий меъёрлари кўриб чиқилади.

Умуман, баҳор фаслида ўтказиладиган сайлов барча учун қулай!” дейди у ўз постида. 

Пресс-клуб раҳбари томонидан қолдирилган ушбу пост фаол муҳокама қилинмоқда. Изоҳлар орасида парламент сайловларини умуман интернет орқали ўтказиш ғояси ҳам таклиф қилинган. 

321