В хокимияте Бухары прокомментировали фото школьников, которые учатся в туалете

Бухоро ҳокимияти ҳожатхонада дарс ўтаётган ўқувчилар суратига муносабат билдирди

962
Ижтимоий тармоқда Когон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабининг ҳожатхонасидан ўқувчилар учун синф хонаси ташкил этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Бухоро ҳокимияти ҳожатхонада дарс ўтаётган ўқувчилар суратига муносабат билдирди.

Бухоро вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, интернетда тарқалган хабар вилоят Халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан батафсил ўрганилган.

Таъкидланишича, мазкур таълим мактаби 1986 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда 2013 йилда капитал таъмирдан чиқарилган 1051 ўринли замонавий бинода жойлашган.

Унда 2019-2020 ўқув йилида 1573 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келинмоқда. Мактаб биноси 3 қаватдан иборат бўлиб, 1986 йилда ҳар бир қаватида ички ҳожатхона, ювиниш хоналари лойиҳалаштирилган бўлса-да, барча қаватларда ҳожатхона йўқ.

Таълим муассасасининг ҳожатхонаси эса биринчи қаватида жойлашган ва шу ҳожатхонадан фойдаланиб келинмоқда.

Ижтимоий тармоқда суратлари тарқатилган 2 ва 3–қаватлардаги ҳожатхона ва ювиниш хоналаридан йиллар давомида фойдаланилмаган ҳамда мактаб маъмурияти томонидан ёпиб қўйилган.

“Бундан бир ойча аввал ана шу хоналардан бири ўқувчилар билан алоҳида, синфдан ташқари машғулотларда фойдаланиш учун реконструкция қилинган. 13 декабрь куни ушбу хонада 9-синф ўқувчиларидан мактаб ўзбек тили ўқитувчиси А.Ф. раҳбарлигида ўзбек тилидан назорат иши олинган. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган сурат шу жараёндан”,  - дейилади хабарда.   

Хабарда Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг талаби билан юқорида тасвирланган хонадан фойдаланиш тўхтатилгани қайд этилган.

Шунингдек, синфдан ташқари машғулотларни ўтказиш учун иккинчи сменада, тушдан кейин бўшайдиган синф хоналаридан фойдаланиш ташкил этилган.

962
Теглар:
мактаб, Бухоро
Самолет Airbus 320 Узбекских авиалиний

Тошкентдан Дубайга парвозлар сони оширилмоқда

28
5 октябрдан бошлаб Дубайга авиақатновлар сони оширилади. Ҳафтасига 2 маротаба учиш имконияти туғилади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. 5 октябрдан бошлаб Тошкентдан Дубайга қатновлар сони оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“2020 йил 5 октябрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади”, - дейилган хабарда.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Ўзбекистон Қирғизистонга авиа-рейслар сонини оширмоқда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олгани хабар қилинган эди. У парвозларни Абу-Даби-Тошкент-Абу-Даби йўналишларида амалга оширади.

28
Шота Арвеладзе

“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланди

28
“Пахтакор” бугун Қатарда Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши бош мураббийсиз майдонга тушади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда кеча ўтказилган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар қилинди.

Хабарда ёзилишича, жамоалар Қатарга етиб келгандан буён ҳар ўйиндан аввал коронавирус инфекциясига тест топшириб келмоқда. Шу кунгача “Пахтакор” футбол клуби делегацияси аъзолари 4 марта тест топширган.

“Кеча ўтказилган тестда бош мураббий Шота Арвеладзеда вирус борлиги аниқланди. Шу сабабли у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди”, - дейилган хабарда.

Қатарга етиб келган делегация вакиллари ва футболчиларда вирус аниқланмаган.

“Пахтакор” 23 сентябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинини улар бош мураббийсиз ўтказишга мажбур.

5-тур натижаларига кўра, "Пахтакор" ўз гуруҳида 8 очко жамлаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

28
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ташқи қарзи нега ошди - МБ рақамлари

0
(Янгиланган 18:20 23.09.2020)
Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йилнинг 1 ярим йиллигида 12,7% ошди. Бунга сабаб - COVID-19 сабаб юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини камайтириш харажатлари, деб тушинтирди МБ.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон  умумий ташқи қарзи миқдори 2020 йилнинг январь - июн ойларида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 12,7%га ошиб 27,6 миллиарда долларни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки. 

Ушбу қарзнинг катта қисми давлат ҳисобига тўғри келмоқда. Умумий қарзнинг давлат улуши 17,48 млрд.$ (+10,7%)  ва хусусий компаниялар улуши эса 10,127 млрд. $ ни ташкил қилди (+16,2%).

Давлат қарзи таркибида 10 йил ва ундан ортиқ муддатга олинган қарзлар 20,3 миллиард долларни (73,5%) ташкил қилади. 1 йилдан 5 йилгача олинган қарзлар эса 3,395 миллиард долларни (12,3%) ташкил қилмоқда.

Марказий банк хабарига кўра, ташқи қарзнинг ошиши COVID-19 тарқалиши туфайли юзага келган кризиснинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун олинган ташқи қарзлар туфайли содир бўлган. 

Ўзбекистон президенти март ойида COVID-19 оқибатларига қарши кураш учун капитали миқдори 1 миллиард бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилишни буюрган ва ҳукуматга давлат бюджетини молиялаштириш учун ташқи манбаалар қидириш топширилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига, жумладан Халқаро валюта жамғармасидан - 375 миллион доллар, Жаҳон банкидан - 295 миллион доллар ва Осиё Тараққиёт банкидан – 600 миллион доллар қарзлар жалб этилган эди. 

0