С перевала Камчик эвакуированы водители и пассажиры автотранспорта.

“Қамчиқ” довонидаги вазият юзасидан қўшимча маълумот берилди

637
Айни дамда 45 та техника жалб қилинган, 314 нафар шахсий таркиб йўлларни тозалаш ишларини амалга оширилмоқда. Йўловчиларни эвакуация қилиш учун қўшимча йўловчи поезди қўйилган.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довонидаги вазият юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, айни дамда 45 та техника жалб қилинган, 200 га яқин шахсий таркиб томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар барча шароитлар билан таъминланган ФВВнинг 15 та назорат кузатув постларига, “Қамчиқ” отрядига, қолаверса, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шохобчалари (иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари)га эвакуация қилиш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

Транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида, “Қамчиқавтойўл” Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 115 та махсус мухандислик-техникалари ва 314 нафар шахсий таркиб жалб қилиниб, йўлларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ангрен электрофикациялаштирилган темир йўл орқали қўшимча йўловчи поезди қўйилиб, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен ва Орзу станцияларидан аҳолини эвакуация қилиш ишларини ташкиллаштирди.

С перевала Камчик эвакуированы водители и пассажиры автотранспорта.
МЧС
С перевала Камчик эвакуированы водители и пассажиры автотранспорта.

Хабарда ушбу вазият оқибатида жабрланганлар йўқ ва талофатлар аниқланмагани қўшимча қилинган.

Вазирлик фуқароларга “Қамчиқ” довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинчалик ҳаракатланмасликни тавсия этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани хабар қилинган эди.

637