Парламентские выборы в Узбекистане

МСК: соат 11-00 га қадар 24,3 фоиз сайловчилар овоз берди

77
(Янгиланган 12:01 22.12.2019)
Республика марказий сайлов комиссияси парламент сайловларида иштирок этган сайловчиларнинг дастлабки рақамларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Республика марказий сайлов комиссияси парламент сайловларида иштирок этган сайловчиларнинг дастлабки рақамларини эълон қилди.

18,7 миллиондан ортиқ сайловчилардан 4,5 миллиондан ортиқ фуқаролар овоз берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилояти, шунингдек Сирдарё вилоятидаги энг фаол сайловчилар (27 фоиздан кўп) қатнашмоқда. Айни пайтда пойтахтда энг паст кўрсаткич атиги 11 фоиз сайловчилар овоз берди.

Ўзбекистонда парламент сайловлари бошланди. Соат 08:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкалари очилди. Уларнинг фаолияти соат 20:00га қадар давом этади.

Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.

77
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)