Встреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент

Россия ва Германия экспертлари ёрдамида аэропортлар фаолияти такомиллаштирилади

151
Тошкент аэропортининг мастер-режаси ва йўловчи терминали учун техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Транспорт вазирлиги томонидан “Uzbekistan Airports” АЖ билан биргаликда “Airport Research Center” (Германия) ва “Инновационный центр гражданской авиации” МЧЖ (Россия) компанияларининг аэропортлар инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш, корпоратив бошқарув, менежмент ва молия соҳасида етарлича кўникма ва малакага эга ҳамда етакчи авиакомпанияларда катта тажриба орттирган экспертлар жалб этилди.

Белгилаб олинган ишларни бажариш жараёнида хорижий экспертлар томонидан Тошкент аэропорти операцион фаолиятининг экспресс-таҳлили амалга оширилади ҳамда республика аэропортлари тармоғини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, Тошкент аэропортининг мастер-режаси ва йўловчи терминали учун техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади.

Тасдиқланган иш режасига мувофиқ хорижий экспертлар жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти инфратузилмаси билан танишдилар, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишга доир технологик жараён тадқиқотларини ўтказдилар.

Тадқиқотлар юзасидан олинган маълумотларнинг таҳлил натижаларига кўра аэропортнинг технологик жараёнини оптималлаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ўтказувчанлик қобилиятини оширишга қаратилган тегишли қарорларни амалда жорий этиш бўйича хорижий экспертлар томонидан тегишли тавсиялар тақдим этилади. 

 

151