Тошкент халқаро аэропортига MAN автобуслари топширилди

120
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган MAN А22 автобуслари ЕВРО-4 экологик стандартларига мувофиқ бўлиб, улардан нафақат Ўзбекистон, балки Божхона иттифоқи мамлакатлари ҳудудларида ҳам фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига MAN A22 янги автобуслари топширилди. Бу ҳақда АО "Узавтосаноат" АЖ ахборот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, Самарқанддаги  «JV MAN Auto-Uzbekistan»корхонасида ишлаб чиқарилган MAN A22 автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида харид қилинган. Ушбу автобуслар йўловчиларни аэропорт терминалидан самолёт бортига ва ортга етказиб қўйиш вазифасини бажаради.

Узунлиги 12 метрли, бир рейсда 100 нафар йўловчи ташиш учун мўлжалланган автобуслар ичида бундан ташқари йўловчиларнинг кириш ва чиқиши,  кондиционерлаш ва иситиш тизими каби қулайликлар билан таъминланган.

Ушбу автобуслар Қозоғистонда сертификациядан ўтган ва Божхона иттифоқининг “Ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентлари талабларига ва ЕВРО-4 экологик стандартларига тўлиқ мувофиқ келади. Шу тариқа, автобусларимиз сифати улардан нафақат Ўзбекистон, балки Божхона иттифоқи мамлакатлари ҳудудларида ҳам фойдаланиш имконини беради.

120