Чимён шаҳарчасида нефт ва газ музейи очилди

106
Фарғона вилоятидаги Ўзбекистоннинг энг биринчи нефт қудуғи жойлашган жойда, нефт ва газ музейи очилди.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Кеча, 29 декабр куни Фарғона вилояти Чимён шаҳарчасида Нефт ва газ музейи очилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Музей Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда "Андижоннефт"АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг очилиш маросимида "Ўзбекнефтгаз"АЖ ҳамда “Андижоннефт” АЖ бошқарув раҳбарияти, Фарғона шаҳар ва туман ҳокимлиги вакиллари, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари, маҳалла фаоллари ва фахрийлари иштирок этишди.

узбекнефтгаз
Музей нефти и газа в городке Чимган, Ферганская область

Маълумот учун, Ўзбекистон нефт ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Нефт ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган.

1898 йилда муҳандис С.А.Ковалевский бошчилигидаги экспедиция гуруҳи Чимён (Фарғона водийси) ҳудудида нефт конларини қидиришга киришган.1901 йилда Марказий Осиёдаги илк нефт қудуқда бурғулаш ишлари бошланиб, 1904 йилда 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришилган.

Қудуқ 11 йил давомида кунига 130 тонна нефт берган. Айнан ушбу кон асосида “Чимён” нефт жамияти тузилган.

 

106