Акробаты дуэта Sky Angels

Ўзбекистонлик акробатлар Амстердамда 10 метрлик баландликдан қулаб тушди

481
(Янгиланган 14:35 05.01.2020)
Ташқи ишлар вазирлиги Амстердамда баландликдан қулаган ўзбекистонлик акробатлар ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. ТИВ Амстердамда цирк шоусида баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробатлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги Элчихонаси 2020 йил 3 январ куни Амстердам шаҳрида (Нидерландия) цирк шоусидаги ўз чиқиши чоғида 10 метр баландликдан қулаб тушган акробатлар, Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробева ва Рустем Османов Амстердам Медиcал Cентер тиббиёт мажмуасига ётқизилганлигини хабар қилди.

“Вазият Элчихона назоратига олинган. Зарур ёрдамни кўрсатиш учун Консуллик бўлими ходими Амстердам шаҳрига жўнаб кетди. Кристина Воробева икки бор операция қилинди ва учинчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш масаласи ҳал қилинмоқда. Турмуш ўртоғи Рустем Османовнинг соғлиги барқарор деб баҳоланмоқда”, - дейилган хабарда.

481