Игрок кыргызстанской команды КВН Азия MIX Ситора Фармонова

Ситора Фармоновага уятсиз сериалда суратга тушиши учун қанча маблағ таклиф қилишган

2068
Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун қанча гонорар таклиф қилишган.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Ўзбекистонлик актриса Ситора Фармонова берган интервьюда уятсиз сериалда суратга тушиши учун унга қанча маблағ таклиф этилганини очиқлади. Zamin хабарига асосан.

“2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertaiment Production ва ‘ТНТ’ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, дегандим”, - дейди актриса.

Унинг сўзларига кўра, сериал 350 қисмдан иборат бўлиб, унга дублёр таклиф этишди. Лекин у рози бўлмади.

Актриса ҳеч қандай пул эвазига уятсиз фильмларда рол ўйнамаслигини таъкидлаб ўтди.

2068