Сахар

Шакар очиқ савдога чиқарилди - Монополияга қарши курашиш қўмитаси

293
2020 йилгача ишлаб чиқарилган шакарнинг чекланган маълум қисми очиқ биржа савдоларида реализация қилинган, қолган қисми эса диллерлик тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилган.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Шакар очик савдога чиқарилди, деб хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда реализация қилинади, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизидан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно.

2020 йилгача ишлаб чиқарилган шакарнинг чекланган маълум қисми (ишлаб чиқариш ҳажмининг 12,5 – 13,5 фоизи) очиқ биржа савдоларида реализация қилинган, қолган қисми эса диллерлик тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилган.

Шундай қилиб, ўтган йилда “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан жами бўлиб 28,8 минг тонна шакар  биржа савдоларида сотилган бўлса, 2020 йилнинг фақатгина январ ойида  биржа савдоларига 20,0 минг тонна шакар қўйилиши режалаштирилган. Худди шундай, “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан ўтган 2019 йилда  биржа савдоларида 27,4 минг тонна шакар сотилган бўлса, жорий йилнинг январ ойида 18,0 минг тонна шакар сотиш режалаштирилган.

Биржа савдолари орқали сотиладиган шакарнинг хажмини  бир неча барорбар ошиши ўз навбатида шакарга бўлган талабни тўлиқ қондириш имкониятини беради.

Бир вақтни ўзида, 13 та минтақавий бўлинма ва 300 тадан ортиқ савдо майдончаларидан иборат бўлган Республика товар-хомашё биржасининг ривожланган инфратузилмаси шакар сотиб олмоқчи бўлган барча улгуржи  истеъмолчилар ва тадбиркорларга биржа савдоларида иштирок этишни таклиф қилади.

293
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

16
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

16
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

48
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

48