Ўзбекистонда илк бор - бош мия жарроҳлик операцияси ўтказилди

167
(Янгиланган 12:12 13.01.2020)
Ўзбекистон тарихида биринчи марта маҳаллий мутахассислар томонидан бош мияда эндоскопик жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Республика шошилинч тиббий марказининг Наманган филиалида, Ўзбекистонда илк бор бош мияда жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри. 

“Нафақат муассаса, балки республика жарроҳлиги тарихида илк бор бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли якунланди”, - дейилган хабарда.  

Ушбу операцияни хорижий мамлакатларда малака ошириб келган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоев томонидан амалга оширилган. Мураккаб операция Германиянинг “Карл Шторц” компаниясида ишлаб чиқарилган “Нейроэндоскоп” аппарати ёрдамида амалга оширилган.

“Беморни безовта қилаётган касаллик бўйича бурун ва сфеноидал бўшлиқ орқали кирилиб, гипофиз бези ўсмаси бартараф этилди. Бутун амалиёт жараёни мониторда акс этиб турди. Ва бир ярим соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди”, - дейди операция ҳақида шифокор.

Эндоскопик опеарциянинг афзаллиги шундаки – операция жараёнида беморга танасига минимал таъсир кўрсатилади. Бош мия соҳасида амалга ошириладиган операциялар учун бу янада муҳим аҳамиятга эга.

Маълумот учун, шу кунга қадар ўзбекистонлик беморлар бош мияда жарроҳлик операцияси ўтказиш учун Россия ва бошқа чет мамлакатларга боришга мажбур бўлишаётган эди. Шавкат Мирзиёев 2017 йил бошида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хорижда амалга оширилаётган мураккаб операцияларни Ўзбекистонда ўтказиш чораларини топиш вазифасини қўйган эди.

167