Народные танцоры в национальных костюмах выступают во время торжеств

Санкт-Петербург мигрантлар учун байрамга 1,5 млн рубль сарфлайди

575
Хусусан, Россиянинг шимолий пойтахтида бир нечта миллий жамоалар концертлари бўлиб ўтади. Унда ўзбек, тожик, кавказ ва рус халқ рақсларини кўриш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Санкт-Петербург ҳукумати мигрантлар учун тўртта байрам тадбирларини ўтказишга 1,43 млн рубль ажратади. Бу ҳақда Давлат харидлари сайтида маълум қилинган.

Чет элликларни рус чой ичиш анъаналари билан таништиришади, уларнинг фарзандлари учун эса кўнгилочар тадбирлар ташкиллаштирилади.

Қолаверса, бир нечта миллий жамоалар концертлари режалаштирилган, унда ўзбек, тожик, кавказ ва рус халқ рақсларини кўриш мумкин бўлади.

Шунингдек, тадбир меҳмонларига миграция қонунчилиги, ишга жойлашиш ва ижтимоий, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам олишга оид маслаҳатлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирида Алишер Бабаев Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консули этиб тайинлангани хабар қилинган эди.

575
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

28
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

28
Студенты в аудитории

Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

73
Эндиликда контрактни тўлай олмамаган талаба ўқишдан четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар талабанинг контрактни тўлашга қурби етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқади. Кейин шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чорасини кўради.

“Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади", - деди у.

Мажидов бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилишини қўшимча қилди.

Шунингдек, вазир 2020-2021-ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.

73