В Андижане приостановили работу цементного завода из-за качества воздуха

Андижонда атроф-муҳитга зарар етказган цемент корхонаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

99
Давлат экология қўмитаси Андижонда атроф-муҳитга зарар етказган “Sing Lida” МЧЖ қўшма корхонасининг фаолиятини вақтинча тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Андижон вилоятида “Sing Lida” МЧЖ қўшма корхонасининг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.

Таъкидланишича, қўмита Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган “Sing Lida” МЧЖ ҚК фаолиятида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросининг таъминланиши юзасидан текшириш ўтказган.

Текшириш даврида цемент чангини ушлаш қурилмасининг самарадорлиги 53,1 фоиз (лойиҳа бўйича 99,9 фоиз), 2-манбадаги чанг ушлаш қурилмасининг самарадорлиги 60,7 фоиз (лойиҳа бўйича 99,9 фоиз)ни ташкил этиб, чангларни ушлаб қолиш самарадорлиги паст даражада эканлиги аниқланди.

В Андижане приостановили работу цементного завода из-за качества воздуха
Госкомэкологии
В Андижане приостановили работу цементного завода из-за качества воздуха

Шу боис аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида бугунги кунда экологик талабларга жавоб бермайдиган ҳолатда ишлаб турган клинкер тайёрлаш печи ва цемент тайёрлаш тегирмони ускуналарининг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

99