Саудия Арабистони коронавирус туфайли зиёратчилар киришини чеклади

245
(Янгиланган 09:59 27.02.2020)
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги “коронавирус хавфли равишда тарқалаётган давлатлардан" зиёратчилар киришини таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Саудия Арабистони ўз ҳудудида коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар қабул қилди, деб хабар қилмоқда қироллик ташқи ишлар вазирлиги.

Хусусан, Саудия Арабистонига умра зиёрати ҳамда Мадина шаҳрарларига зиёрат мақсадида келаётган айрим  давлатлар фуқароларга мамлакатга киришини таъқиқлаш ҳақида баёнот чиқарди. Ушбу таъқиқ қиролликка туристик виза билан келаётган сайёҳларга ҳам таалуқли бўлади.

Баёнотда айнан қайси давлат фуқаролари киритилмаслиги аниқ кўрсатилмаган, “коронавирус хавфли равишда тарқалаётган давлатлар” дейилган холос.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 80 мингдан ошиб кетди. Тузалиб кетганлар сони 25 минг кишини, вафот этганлар сони 2770 кишини ташкил қилди. Эпидемия 29 мамлакатга тарқалган. Касалликка чалинганларнинг аксарияти Хитойда, Кейин Жанубий Корея, Эрон ва Италияда қайд этилган.

245