Кадастр ҳужжати смарт чип ўрнатилган пластик картага алмаштирилади

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ушбу технологиянинг афзалликларидан бири коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имконияти мавжудлигидир.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистонда янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC - смарт чипи ўрнатилган пластик карта намунаси тақдим этилди.

“Давергеодезкадастр” матбуот хизматига кўра, карта эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга.

“Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имконияти мавжуд”, — деди қўмита матбуот котиби Неъматжон Отамуродов АОКАдаги анжуманда.

Янги намунадаги кадастр паспорти (пластик карта) амалдаги қоғоз версияга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, сақлаш учун қулай ва ҳужжатни қалбакилаштириш эҳтимолини пасайтиради,  юридик ва жисмоний шахслар учун ортиқча бюрократик жараёнларни камайтиради, коммунал хизматлар, солиқлар, давлат божлари учун тўловларни қулай ва тўлиқ амалга ошириш учун тизимни ягона биллинг тизимига бирлаштиради.

Шунингдек, янги намунадаги кадастр картаси мулк ва мулк эгаси тўғрисидаги барча зарур маълумотларни ўз ичига олади ва давлат органлари билан боғланган бўлиб нотариус томонидан амалга ошириладиган нотариал операцияларни бажарилишини осонлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0