Янги ўқув йилидан мактаблар қоғоз кундаликдан воз кечади

500
(Янгиланган 18:34 18.03.2020)
Республика бўйлаб “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга оширилиб, аҳоли учун бир қанча қулай — онлайн шароитлар яратилади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил давомида “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга оширилади. Дастур доирасида кўплаб қоғозли ҳужжатлардан воз кечиш режалаштирилган. бу ҳақида 17 март имзоланган 4642-сонли президент қарорида айтиб ўтилган. “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумотига асосан.

Дастур асосида 1 майгача авиа, темир йўл ва бошқа транспорт электрон  чипталарини онлайн сотиб олиш тизими жорий этилади. 1 сентябргача барча мактабларда журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилиниб, улар электрон тарзда юритилади.

Ундан ташқари, 1 ноябргача коммунал хизматлар бўйича тўловларни онлайн шаклида тўлаш тизимига ўтилади. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан эса “Менинг уйим” ягона ахборот тизими орқали электрон ҳамкорлик қилинади.

“Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизими 1 декабргача жорий этилади ва айнан шу санагача “Электрон поликлиника” ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиника уланади.

 

 

 

 

 

500
Старик считает деньги в душанбинском парке. Архивное фото

Давлат бюджети 2021: қайси соҳалар ижтимоий харажатлари оширилди

89
(Янгиланган 10:42 20.10.2020)
2021 йилги давлат бюджетида ижтимоий харажатлар миқдори 15%га оширилган. Ушбу маблағлар айнан қайси соҳаларга йўналтирилади?

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ўзбкекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 19 октябр куни 2021 йил давлат бюджети муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағлар мидори 15 %га ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, кейинги йилда қуйидаги харажатларни ошириш режалаштирилган:

  • мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган. Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда.
  • инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади.
  • соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.
  • онкогематологияга - илк бора қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда. Бунда тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 % ушбу касалликларни даволаш жамғармасига ўтказиб берилади. 
  • гемодиализга муҳтож касалларга келгуси йилда илк бор тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 % етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади.
  • камбағалликни қисқартириш - мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. 
  • тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 триллион сўмдан ортиқ субсидиялар берилиши мўлжалланмоқда.
  • бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган. 
  • чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Мутасаддиларга бу борада янги тартиб ва рўйхатлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бюджетни шакллантиришда маҳаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар ўзи учун қўшимча резервларни аниқлаши, уларнинг ҳисобига жойлардаги муаммоларни ҳал қилишга ўрганишлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

89
Алишер Навои возвышается над алеей

Алишер Навоий ордени таъсис этилади

20
Ўзбекистонда 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

  • А.Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакат ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида Алишер Навоий ордени таъсис этилади;
  • хорижий давлатларда сақланаётган А.Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;
  • 2020-2021 йиллар давомида А.Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилади;
  • А.Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;

2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида А.Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади.

Алишер Навоий асарларини узлуксиз ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан барча таълим муассасаларида шу асосда ўқитиш йўлга қўйилади.

2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади.

2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади. “Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

20
Производство растительного масла

Россияда кунгабоқар ёғининг нархи кескин кўтарилди

13
Россияда кунгабоқар ёғининг ички нархи рекорд ўрнатди. Айни вақтда бир тоннаси 74,2 минг рублдан сотилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. "Совекон" аналитик марказининг ҳисоботига кўра, Россияда кунгабоқар ёғининг ички нархи рекорд ўрнатди.

Таъкидланишича, кўтарилишга экспорт нархларининг сакраши сабаб бўлган.

Аналитик марказ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада хом кунгабоқар ёғи ички нархларининг кескин кўтарилиши қайд этилган ва экспорт котировкаларининг тез ўсиши ҳам аниқланди.

Кунгабоқар ёғининг ички котировкалари 6,6 фоизга ўсгани таъкидланган. Шундай қилиб, улар рекордни янгилашди ва бир тонна 74,175 минг рублдан сотилмоқда (етказиб бериш шарти - EXW, Россиянинг Европа қисми, ҚҚС билан).

Шунингдек, кунгабоқар нархи 4,66 фоизга ўсди, тоннаси 30,875 минг рубл (ҚҚСни ҳисобга олмаганда). Экспортга мўлжалланган кунгабоқар ёғи, ўз навбатида, 3,78 фоизга кўтарилиб, бир тонна 960 долларни ташкил этди (етказиб бериш шарти - FOB).

Таъкидланишича, бу ҳафтанинг биринчи ярмида жаҳон мойли ўсимликлар комплексининг фаол ўсиши фонида содир бўлган.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўплаб етказиб берувчилар нарх кўтаришни бошладилар, улар қисқа пасайишдан кейин ҳафтада бир тонна учун икки-тўрт минг рублга кўтарилди.

Таҳлил марказининг таъкидлашича, кунгабоқар бозори умуман олганда "ўсиш динамикасини" сақлаб қолиши мумкин. Бу ёғ нархларининг рекорд даражада янгиланиши ва ёғ заводларини сотиб олишнинг тикланиши фонида содир бўлади. Шунингдек, чеклов омили, хусусан, рублнинг мустаҳкамланиши кутилмоқда. Яқинда пальма ва соя ёғи жаҳон нархларининг пасайиши ҳам нархларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади.

Россия Федерациясида кунгабоқар ҳосилини йиғиш бўйича прогнозини 0,4 миллион тоннага, 12,2 миллион тоннага ўзгартирди. Ўтган йили кунгабоқар ҳосили 15,4 миллион тоннани ташкил этди.

13