Тканевые маски широкого назначения

Мутахассис ишлатилган ниқобларни нима қилиш кераклигини тушунтирди

846
(Янгиланган 21:02 24.03.2020)
Ижтимоий тармоқларда бир одам ишлатилган ниқобларни ахлат қутиларидан йиғаётгани тасвирланган видео қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ. 24 мар – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ишлатилган тиббий ниқобларни қандай йўқотиш кераклигини тушунтириб берди.

Ижтимоий тармоқларда бир одам ишлатилган ниқобларни ахлат қутиларидан йиғаётгани тасвирланган видео тарқалгандан сўнг, улардан фойдаланишдан кейин бир марта ишлатиладиган ниқобларни қандай йўқ қилиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

“Докадан қилинган ниқобларни ёки тиббий ниқобларни иложи бўлса, бир марта ишлатгач, йўқотиш керак. Ёқиб юбориш ёки бунинг иложи бўлмаса, кесиб, бутунлай яроқсиз ҳолга келтириш керак”, - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларни жаримага тортиш бошланади.

Ушбу қоидабузарлик учун БҲМнинг бир баробари (223 минг сўм), мазкур ҳолат яна қайтариладиганида БҲМнинг уч баробари миқдорида (669 минг сўм) жарима солиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, тиббий ниқоблар тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди. Энди уларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун лицензия ва давлат рўйхатидан ўтиш шарт эмас. Шунингдек, тиббий ниқоблар қўшимча қиймат солиғидан ҳам озод қилинди.

846
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Москвадан яна 275 нафар фуқаро олиб келинди

57
Москвадан Тошкентга 275 нафар оғир аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди. улар 14 кун давомида карантинда бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Кеча 26 май куни Москвадан Тошкентга Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига кўра, 27 Май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент", 28 май куни Тошкент - Истамбул - Тошкент" ва "Тошкент - Ростов-на Дону - Тошкент" ҳамда 29 май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент" ва "Тошкент - москва - Тошкент" йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. 

 

 



57
Посторонним въезд воспрещен: как Ташкент противостоит COVID-19

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3333 тага етди

95
Тун давомида яна 43 кишида коронавирус тасдиқланди. Янги ҳолатлар Навоий, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Наманганда аниқланган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолати 43 тага кўпайди.

“2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 31 таси Навоий вилоятидан, 6 таси Тошкент вилоятидан, 4 таси Тошкент шаҳридан ҳамда 2 таси Наманган вилоятида аниқланган.

Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

683 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Кеча ўн тўртинчи бемор вафот этган эди.

95

Чувашиянинг собиқ раҳбари Игнатьев Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

8
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

8