Тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгуси ўқув йилидан бошлаб ёш кадрларнинг хорижий адабиётлардан кенг фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт ОТМ талабалари стипендиясига қўшимча равишда устама тўланади.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади. Бу президентнинг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб ёш кадрларнинг хорижий адабиётлардан кенг фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида чет тили (инглиз, немис, француз тиллари)ни билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт ОТМ талабалари стипендиясига (мутахассислик фанларни 3 баҳога ўзлаштирадиганлардан ташқари) қўшимча равишда устама тўланади.

Бу Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Унга мувофиқ, халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Буюк Британия консалтинг компания – Quacquarelli Symonds, Буюк Британия нашриёти – Times Нigher Education, Цзяотун Шанхай университети – Academic Ranking of World Universities) рейтингида тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган: давлат тиббиёт муассасалари ходимлари лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама; фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган мутахассисларга давлат тиббиёт муассасаларида лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Янгиликлар лентаси
0