Дети за компьютером

Ўзбекистонда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

380
Халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби хабар қилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра:

- халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

- ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирда 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласи муҳокама қилинаётгани хабар қилинган эди.

380

Ўзбекистонда 17 августдан масжидлар ишга тушади

94
(Янгиланган 00:09 13.08.2020)
Масжидларда вақтинча жума намози адо этилмайди, диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан Ўзбекистондаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини қайта давом эттиради. Диний ташкилотлар фаолиятига ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда рухсат берилади.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати расмий баёнотида диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилиши айтилган.

Қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади:

- масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион "тўшак"лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

- масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

- масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

- ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

94
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Глаз крупно

Шифокорлар бемор кўзига қараб яқинлашаётган ажални башорат қилишни ўрганди

456
Шифокорлар беморнинг кўзларини кузатиб, яқинлашиб келаётган ўлимини башорат қилишни ўрганиб олишди. Бу ҳақда ESC Heart Failure нашри тадқиқот натижаларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Олимлар юрак етишмовчилиги бўлган беморларда яқинлашаётган ўлим хавфининг янги индикаторни аниқладилар. ESC Heart Failure журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бунга кўз қорачиғи катталиги ишора бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботга кўра, шифокорлар 870 кишидан иборат гуруҳни кузатдилар, улар кейинчалик кўз қорачиғи катта ва кичик бўлган беморларга бўлинди. Бу одамлар кейинчалик икки йил давомида кузатилди.

Маълум бўлишича, кўз қорачиғи кичиклашган бўлган, юрак етишмовчилиги билан оғриганларда ўлим ҳолати кўз қорачиғи каттароқ бўлганларга қараганда икки баравар кўпроқ бўлган. Бундан ташқари, уларнинг касалхонага такрорий ётқизилиши эҳтимоли деярли 50 фоиз бўлган, кўз қорачиғи каттароқ бўлган беморларнинг эса фақат 28 фоизи қайта ётқизилган.

"Кузатишлар шуни кўрсатдики, кўз қорачиғининг майдонини ўлчаш юрак етишмовчилиги бўлган беморларнинг ҳолатини баҳолаш учун янги ноинвазив усул бўлиши мумкин", - дейилади олимларнинг хулосаларида.

Шифокорлар эслатишича, эндиликда кўз қорачиғини текшириш Альцгеймер, Паркинсон касаллиги, қандли диабет ва бошқа касалликлари бор беморларнинг ҳолатини ташхислашда аллақачон фаол қўлланилмоқда. Таъкидланишича, соғлиқ учун хавфни аниқлашнинг ишончли ноинвазив усулларини излаш шифокорлар учун энг муҳим вазифалардан биридир.

456