Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения

Сардоба қандай ҳаётга қайтмоқда махсус репортаж

1819
(Янгиланган 13:38 08.05.2020)
Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида 1 май куни тўғон ёрилиши натижасида келиб чиққан фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Жабрланган ҳудудларга ҳаёт қандай қайтаётгани ҳақда Sputnik мақоласида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун сирдарёлик ўн минглаб аҳоли учун асосий саволлар бу - қачон Сардобадаги ҳаёт одатий тусга қайтади ва умуман бу ҳодисадан кейин у ерда қолиш мумкинми?

Техноген авария туфайли бир нечта турар жой ҳудудлари миллионлаб кубометр балчиқ ва лой остида қолди. Оқим ўз йўлида кўплаб хусусий уйларни вайрон қилди, 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, битта коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид ва 13 та республика аҳамиятига эга кўприклар шикастланди. Йўллар ювиб ташланган ва деҳқон бозори вайрон бўлган. Афсуски, инсон қурбонларини ҳам олдини олиб бўлмади - камида тўрт кишининг ҳалоқ бўлгани маълум.

Входная арка в одной из махаллей затопленного поселка
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сардобадаги маҳаллалардан бирининг кириш дарвозаси

Экин майдонлари ҳам сув остида қолди, ўсимлик қоплами шикастланди, ўлган ҳайвонлар кўп. Фавқулодда вазиятнинг барча ҳолатларини аниқлаш ва зарарларни ҳисоблаш ишларида қатнашган экологларнинг сўзларига кўра, баъзи ҳудудлар жиддий эрозияга учради, аммо қишлоқ хўжалигида ишлатилиши мумкин бўлган жойлар ҳам мавжуд. Мутахассисларнинг фикрига кўра, фавқулодда ҳолат бартараф этилганидан кейин батафсил аудитни ўтказиш ва бундай ерларнинг кадастри қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлади.

Катастрофик манзара

Табиий офат ҳудудига кетаётиб, Сирдарёга сув босган қишлоқларни тиклаш учун гуманитар ёрдам, махсус ускуналар ва қурилиш материаллари олиб кетаётган ўнлаб юк машиналарини қувиб ўтдик.

Пресс-служба Министерства юстиции
Сардобага жўнатилаётган инсонпарварлик ёрдам карвони

Қаршимизда пайдо бўлган манзара бизни ҳайрат ва тушкунликка солди: баъзи аҳоли пунктлари ҳали ҳам сув остида, йўллар ўрнига парчаланган асфальт бўлаклари, бетон тўсиқлар эса пластик кубиқлар сингари сочилиб кетган. Шу ернинг ўзида махсус техника транспорт алоқаларини тиклаш учун ишламоқда. Ишлар кечаси ҳам тўхтамаяпти.

Баъзи бинолар деярли бутунлай вайрон бўлган, мустаҳкамроқлари эса сув ва балчиқдан зарар кўрган. Гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда тўлқин  билан олиб кетилган одамларнинг шахсий буюмларини кўриш мумкин. Сув босган қишлоқ кўчаларида баъзан сув остида қолган машиналар томлари кўринади.

  • Автомобиль Мерседес, оказавшийся под водой в затопленном поселке
    Автомобиль "Мерседес", оказавшийся под водой в затопленном поселке
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров
  • Последствия наводнения в Сырдарьинской области
    Последствия наводнения в Сырдарьинской области
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
  • Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище
    Sputnik / Дильшода Рахматова
1 / 9
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Автомобиль "Мерседес", оказавшийся под водой в затопленном поселке

Сув кетган ёки ФВВ ходимлари уни тортиб олган жойларда, тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда. Канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотлари, кўмиш жойларининг ҳолати диққат билан ўрганилмоқда. Энергия ва газ таъминоти аста-секин тикланмоқда. Минтақага бир неча ўнлаб трансформаторлар етказилди.Қайиқлардаги қутқарувчилар жабр кўрган ҳудудларни ўрганишни давом этмоқдалар – эвакуация қилишига улгурмаган ёки эвакуация қила олмаган одамлар қидирилмоқда. Шунингдек, ўлган ҳайвонларнинг жасадлари атрофни ифлосланишини олдини олиш учун йиғиб олинмоқда. Ёнимиздан тиркамасига қорамоллар жасадлари ортилган трактор ўтиб кетди, камида 70 бош. Уларни барчасини йўқ қилишга тўғри келади.

Спасатели вывозят для утилизации туши погибших домашних животных
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сардобанинг қайғули манзаралари

Алоҳида масала - бу жабрланган  ҳудудларни зарарсизлантириш. Сувсизлантирилган ва вайроналардан тозаланган уйларга санитар ишлов берилмоқда. Оқолтин тумани Ахиллик қишлоғи, шу туман номили Қўрғонтепа ва Сардоба аҳоли пунктлари, шунингдек Мирзаобод туманидаги Балиқчилик қишлоғи дезинфекция қилинмоқда.

Пожарные откачивают воду из подтопленных районов в Сырдарьинской области
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Қутқарувчилар уйларни сувдан тозаламоқда

Миллий гвардия ходимлари, ҳарбийлар ва қутқарувчилар ҳудудларни тўпланган ахлатлардан тозалашни давом этмоқда. Бундан ташқари, улар одамларнинг вақтинча яшаш жойларида ёнғин ва бошқа нохуш ҳодисалар рўй бермаслигини таъминламоқдалар. Йўлда бизга учраган миллий гвардиячилардан бири бу ерга фалокат рўй бериши биланоқ келганини айтди. Эвакуация қилинганидан кейин ўз уйларига қайтиб келган маҳаллий аҳоли ҳам вайроналарни йиғиштириш ва уй-жойларни тиклашга ёрдам бермоқда. Улар бутун қолган нарсаларни қидирмоқдалар ва ишчилар билан биргаликда деворларни ва уйларнинг томларини тиклашмоқда.

Оқизиб кетилган сеп ва қутқарувчилар учун палов

Аксарият Сардобаликларнинг айтишича, фалокат уларга кутилмаганда келди. Омборҳона қирғоғига яқин қишлоқларнинг бирида яшовчи Дилбар опа фалокатдан кейин учинчи куни ҳужжатларини олгани уйига қайтди. Ўшандан бери у уйидан кетмади - у маҳаллий аҳолига ёрдамга келганларга овқат пишириб уларни боқмоқда.

Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Қутқарувчилар ёрдамга шошилмоқда

Аёлнинг эслашича, 1 май куни эрта тонгда улар фавқулодда вазият ҳақида огоғлантирдан карнайлар овозидан уйғонишган. Одамларни зудлик билан уйларини тарк этишга чақиришди. Дилбар опа табиий офат кўламини тасаввур қилмасдан ўзи билан ҳатто ҳужжатларини ҳам олмади.

"Биз қизимизни унаштириб сепини йиғиб қўйган эдик. Учинчи кунига бу ерга қайтганимизда, ҳамма нарса сув остида қолганини ва балчиққа ботганини кўрдик. Ҳаммасини шунчаки ташлаб юборишга тўғри келади ... Айниқса, китобларга ачинаман ...", - дейди у.

Туйғуларни енгиб, опа жилмайишга ҳаракат қилди ва дарҳол меҳмондўстлик билан ошга таклиф қилди. Одамлар бир кечада деярли барча мулкидан айрилган бўлса ҳам, асосий нарсани - инсонийликни йўқотишмади.

Йўқотишларга қарамай, Сардобадаги фожиа Дилбар опа ва унинг турмуш ўртоғига қўрқув солмади. Улар ўз гўшаларини тарк этиш ниятида эмаслар - аксинча, қишлоқ аҳолиси бу ерга тўлақонли ҳаёт қайтишини кутмоқда.

Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сардоба манзараси

"Президент ҳамма нарса ўз изига тушади деб айтди - биз унга ишонамиз. Демак, албатта шундай бўлади. Ҳеч қиси йўқ, омон қоламиз", - деди уй эгаси бизни эшик олдидан кузатятиб.

Ҳамжиҳатлик ва ҳаётга ишонч

Тўғон, турар-жойларни ва транспорт инфратузилмасини тиклаш ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вазиятни шахсан назорат қилмоқда ва ҳар куни тезкор йиғилишлар ўтказмоқда. У фожиа юз берган жойга икки марта ташриф буюриб, у ерда муаммоларини ҳал қилиш учун маҳаллий аҳоли билан учрашди. Вилоят барча зарур ёрдамни олмоқда. Офат оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчилар ва махсус техника ҳатто офатдан жабр кўрган Қозоғистонга ҳам юборилди.

Для восстановления электроснабжения в пострадавшие районы доставлены новые трансформаторы
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Кўчма электр станциялар Сардоба етиб келди

Сардобадаги фожиа Сирдарёнинг одатий ҳаётини буткул ўзгартириб юборди. Аммо бу воқеа, қайсидир маънода, жамиятни қайта юклади: фавқулодда фалокат халқни умумий мустибат атрофида жипслаштирди. Ижтимоий тармоқларда "Сардоба-ҳашар" деб номланган гуруҳлар пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган кўнгиллилар ватандошларига ёрдам беришга шошилмоқдалар ёки ўзлари қишлоқларни тиклашга йўл олмоқда. Одамлар нима қилиш мумкинлигини, ёрдам қаердан қабул қилинаётганини, қайта тиклаш ишларига маблағларни қаерга ўтказишни, ким бошпанага муҳтожлигини аниқлаш учун ёзиб қўнғироқ қилмоқдалар. Фожианинг биринчи куниданоқ ўзбек халқи ўзлари уюшиб қалбининг чақириғи билан жабрланганлар учун озиқ-овқат, кийим-кечак, иссиқ кийимлар, зарурий нарсалар ва гигиена воситаларини олиб келишни бошладилар.

Олдинда ҳали кўп иш ва машаққатлар турипти, кимдир ҳаётни деярли нолдан бошлаши керак бўлади. Сув кетади, лекин лекин тикланган уй, йўллар ва кўприкларда акс этган ватандошлар меҳрибонлиги одамлар хотирасида абадий қолади.

1819
Презентация LADA Vesta

Автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

107
(Янгиланган 19:29 21.09.2020)
Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади”, - дейилган ҳужжат тушунтириш хатида.

Айни вақтда лойиҳа фаол муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчилар томонидан 37 та таклиф киритилди.   

107
Достопримечательности Узбекистана. Чимган

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

60
“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.

Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

60

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

142
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

142