Ветеран на мероприятии посвященном 9 мая, Ташкент, Узбекистан

Ўзбекистонликлар Буюк Ғалабага ҳисса қўшган ота-боболарини хотирлашмоқда

243
(Янгиланган 18:46 09.05.2020)
Ўзбекистонликларнинг аксарияти учун 9 май - бу хотира куни, шу боис аксарият интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларда Улуғ Ватан урушида қатнашган ота-боболари суратлари билан бўлишмоқдалар

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида Ғалаба қозонилган кун - энг севимли ва қадрли байрамлардан биридир. Шу кунда аксарият ўзбекистонликлар Ғалаба учун жон фидо қилган яқинларини хотирлашади ва ҳаёт бўлган ветеранлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини шод айлайдилар.

Аксарият ўзбекистонлик фойдаланувчилар ўз қаҳрамон қариндошларининг фотосуратларини ижтимоий тармоққа жойлайди.

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев боболари ҳақида пост қолдирган. 

Интернет фойдаланувчилари нафақат ўз яқинлари суратлари, балки уруш қатнашчилари олган орден ва медаллар ҳақида ҳам пост ёзмоқдалар.

243
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

121
(Янгиланган 18:08 31.05.2020)
Коронавирус аниқланган 63 ёшли пойтахтлик аёл ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 15-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари  назоратида бўлган. Белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

121

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3600 тага яқинлашди

98
Сўнгги 7 соат ичида яна 29 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг аксарияти карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

98

Crew Dragonʼнинг фазога парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0