Национальная валюта Узбекистана — сум

Коронавирус беморларини даволашга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилган

288
(Янгиланган 15:38 25.05.2020)
Коронавирус билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бугун АОКА штабида бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда коронавирус билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот берилди.

Коронавирус билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот
АОКА
Коронавирус билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар бўйича маълумот

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 3180 тага етган. Коронавирусдан 2585 киши бутунлай соғайиб кетган.

288
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Бир неча соат ичида иккинчи пойтахтлик коронавирусдан вафот этди

697
(Янгиланган 18:50 05.07.2020)
Ўзбекистонда 33-бемор коронавирус қурбонига айланди. Бу кун давомида кузатилган иккинчи ўлим ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 33 нафарга етди.

ССВ хабарига кўра, Тошкентда 45 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Унда бир неча кун давомида коронавирус аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай  бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг  30 июнь куни  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Беморга юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас  етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал пойтахтлик 71 ёшли онахон коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган эди.

697
Теглар:
карантин, беморлар, Тошкент, коронавирус
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

307
(Янгиланган 18:51 05.07.2020)
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

307
Теглар:
ТИВ, карантин, коронавирус, мигрантлар, чегара, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане

Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган

32
Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган. Мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилишни бошлагач, уларнинг 16 670 таси вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган. Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига қараганда, фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарнинг 20,3 фоизи текстиль соҳасига тегишли, қурилиш материлларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган, озиқ-овқат маҳсулотлари — 18,6 фоиз, чарм, ёғоч ва мебель — 10,5 фоиз, металлургия — 6 фоиз, машинасозлик — 2,6 фоиз, электротехника — 1,4 фоиз, ёқилғи-энергетика соҳаси — 0,5 фоиз ва бошқа соҳалар 19,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур корхоналар фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тўхтаб қолган: 4754 таси (28,5 фоизи) ходимларга нисбатан карантин талаблари сабаб, 3722 таси (22,3 фоизи) транспорт ҳаракатига ўрнатилган чекловлар натижасида, 2342 таси (14 фоизи) маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши оқибатида, 1400 таси (8,4 фоиз) хом ашё етказиб беришдаги узилишлар, 84 таси (0,5 фоиз) Ўзбекистонга кела олмаган хорижлик мутахассислар ва 4368 таси (26,2 фоизи) бошқа сабабларга кўра ёпилган.

Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда. Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда кузатилган — 37.

1 июль ҳолатига кўра, 16 657 та корхона, яъни уларнинг қарийб 100 фоизи тўлиқ қайта очилишга муваффақ бўлган ва 137,5 минг ходим ўз ишига қайтган.

Апрель ойида ушбу 16 657 та корхона умумий қиймати 893 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 1,4 триллион сўмни, июнда эса 1,8 триллион сўмни ташкил этган.

32