Бир неча соат ичида иккинчи пойтахтлик коронавирусдан вафот этди

873
(Янгиланган 18:50 05.07.2020)
Ўзбекистонда 33-бемор коронавирус қурбонига айланди. Бу кун давомида кузатилган иккинчи ўлим ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 33 нафарга етди.

ССВ хабарига кўра, Тошкентда 45 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Унда бир неча кун давомида коронавирус аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай  бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг  30 июнь куни  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Беморга юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас  етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал пойтахтлик 71 ёшли онахон коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган эди.

873
Теглар:
карантин, беморлар, Тошкент, коронавирус
Перевал Камчик

“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

122
“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди – ФВВ. Махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. “Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли ФВВ ва ИИВ томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди. Юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор хизматларнинг махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилди.

Ўзгидромет хулосасига кўра, 2020 йил 28 ноябрь соат 11:30дан бошлаб “Қамчиқ” довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

122

Ўзбекистонда коронавирус: 27 ноябрь асосий хабарлари

511
(Янгиланган 19:42 27.11.2020)
Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

27 ноябрь coaт 19:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикаси 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар, Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 780 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 126 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 607 киши пандемия қурбони бўлди.

“Спутник V” вакцинаси

Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 2020 йил охиригача ушбу препарат республикада қўлланилиши эҳтимолдан йироқ, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили.

“Бу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, эҳтимол йил охиригача амалга ошмаса керак. Техник жиҳатдан имконсиз, вақт қолмади", - деди агентлик вакили.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 61,0 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 39,0 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,9 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).

 

511
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ўзбекистонда коронавирус: 28 ноябрь асосий хабарлари

307
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллиондан ортиқ инсонларда коронавирус қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 (+71) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, мамлакатда 69 980 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони 608 нафарга етган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан буён айни вақтгача 61 миллион коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Қурбонлар сони бир ярим миллион нафарга етган.

307
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси