Памятник в Фергане

COVID-19 дан холи ягона вилоятда аҳоли орасида янги ҳолат аниқланди

603
(Янгиланган 17:57 06.07.2020)
Ўзбекистоннинг ягона коронавирусдан холи бўлган Фарғона вилоятига касаллик қайтди. У ерда аҳоли орасида 3 та янги ҳолат аниқланди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. COVID-19 дан холи ҳудуд бўлган Фарғона вилоятида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

“2020 йил 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10284 (+141) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 6584 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3664 нафар даволанмоқда. Бугун коронавируснинг 36-қурбони қайд этилди.

603
Теглар:
коронавирус, Фарғона, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

1
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

1
Блюдо с грецкими орехами

Коронавирусдан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар аниқланди

1082
Канаданинг Лавал университети олимлари коронавирус билан курашишга ёрдам берадиган маҳсулотларни аниқлади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ёнғоқ, малина, вино коронавирус инфекцияси билан курашишга ёрдам беради. АҚШ миллий тиббиёт библиотекаси хабарига асосан.

SARS-CoV-2 вируси ҳужайрага АCЕ2 ферменти орқали киради.

Ушбу оқсил ўпка, юрак, буйрак ва мия тўқималарида мавжуд. Канаданинг Лавал университети олимлари, табиий антиоксидант бўлган ресвератролни кўпроқ истеъмол қилиш организмдаги АCЕ2 концентрациясини ошириш хусусиятини аниқлашди.

Бу баъзи меваларда учрайди, бу уларнинг турли хил стресс ҳолатларга, шу жумладан ҳаддан ташқари ултрабинафша нурланишига, иқлимнинг кескин ўзгаришига, касаллик ва паразитларга нисбатан чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Ресвератрол иммунитетга таъсири туфайли COVID-19’нинг оғирлигини камайтириши мумкин.

Антиоксидант унинг табиий манбаларидаги таркибига мос келадиган концентрацияда фаол бўлади. Ресвератрол яллиғланишга қарши таъсирга эга. У қизил шароб, ерёнғоқ, писта, какао, малина, узум, черника ва клюквада учрайди. Рационга бу маҳсулотларни қўшиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдали бўлади, дейди мутахассислар.

Қизил шароб, узум, ерёнғоқ таркибида ресвератрол деярли бир хил, шунинг учун коронавирусдан ҳимоя қилиш учун спиртли ичимликларни истеъмол қилишни кўпайтириш шарт эмас.

1082
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)