Врач-эпидемиолог Центра чумы, карантина, защиты от особо опасных и инфекционных заболеваний Республики Узбекистан, кандидат медицинских наук Гофирджон Таджибаев

Ваҳимага ўрин йўқ, муҳими бизда коллектив иммунитет пайдо бўлмоқда - эпидемиолог

4523
(Янгиланган 22:07 16.07.2020)
Эпидемиолог-шифокор коронавирус тарқалишининг олдини олиш, коллектив иммунитет ва экспресс-тестлар ҳақида гапирди.

Ўлат, карантин, ўта хавфли ва юқумли касалликлар муҳофаза маркази эпидемиолог-шифокори, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали врач Ғофиржон Тожибоев Sputnik Ўзбекистон мухбири Дилшода Рахматова билан суҳбатда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Кеча президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги, айниқса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият танқид қилинди. Сиз эпидемиолог сифатида бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Президент тўғри гапирдилар. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бир бирига жуда боғлиқ. Ушбу ҳудудлар орасида миграцион ҳаракат жуда фаол, қолаверса, аҳоли ҳам жуда зич жойлашган.

Фикримча, касалликни олдини олишда эпидемиологик суриштирувга кўпроқ эътибор бериш лозим. Яъни касаллик қайси оилада қайд этилди, бемор қаерда ишлайди, касалликнинг инкубацион даврида қаерларга борди, кимлар билан мулоқотда бўлди ва бошқа маълумотлар. Ундан ташқари, турли ёшлардаги касалларнинг аҳволи, симптомли ёки симптомсиз кечаётгани – буларни ҳаммаси эпидемиологик суриштирив натижасида аниқланади.

Ўзбекистонда вирус мулоқот, маиший йўл ва ҳаво томчи йўли орқали юқмоқда. Шуни учун биз аҳоли кўп йиғиладиган жойларга, масалан, бозорлар, йирик корхоналарга эътибор қаратишимиз керак.

Дезинфекция амалиётларини кўчаларда эмас, айнан мана шундай нуқталарда кучайтириш лозим. У жамоат жойи, давлат ёки хусусий ташкилот бўлишидан қатъий назар. Асосий эътиборни уюшган жамоалар ичига қаратишимиз керак.

Мана шу нарсаларга кўпроқ эътибор қаратилса, президентимизнинг ишончини оқлашимиз мумкин.

Шу билан бир вақтда, ўтган давр мобайнида Тошкентда жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда - карантин муассасалари барпо этилди. Госпиталлар, провизор госпиталлар (касаллик ҳали тасдиқланмаган беморлар учун), изолятор ташкил қилинди, чегара назорати кучайтирилди.   

Айниқса, узоқ масофага қатнайдиган ҳайдовчилар орасида касаллик аниқланиши ҳолати юқори эди. Ҳозир эса чегарада улардан намуна олинмоқда ва унинг натижасига қараб киришга рухсат берилмоқда. Касаллик аниқланган хорижай ҳайдовчиларга киришга рухсат берилмаяпти. Агар ҳайдовчи Ўзбекистон фуқароси бўлса, унга киришга рухсат бериб, тегишли тартибда даволаш муассасасига жойлаштирилмоқда.

- Кўп ишлар қилинди, лекин касаллик жилови қўлган олиндими? Нега ҳозир яна касаллар сони кўпаймоқда, карантин чоралари кучайтирилмоқда? Балки стратегия нотўғри бўлгандир?

- Биринчидан, биз бошида ҳақиқатдан касаллик жиловини қўлга олдик. Лекин тиббиётда бир тушунча бор - "коллектив иммунитет" дейилади. Яъни жамоа орасида айнан шу касалликка нисбатан курашиш хусусиятининг юқори бўлиши.

Ана шу коллектив иммунитетга эришиш йўлларидан бири – бу инфекцион агент билан соғлом одамнинг дуч келиши. Ана шундай ҳолда ўша одамда коллектив иммунитет, яъни ўша вирусга қарши курашиш хусусияти пайдо бўлади.

Ёз бошида карантин чораларининг сусайтирилишини ҳам тўғри тушуниш керак.

Инфекция куз ёки қиш ойларида янада кучлироқ бўлиб қайтиши мумкин. Ўша пайтда организм уни шаклланган иммунитет билан қарши олади. Ёз ойларида эса бу нарса осонроқ кечади. Шуни учун куз ва қишгача биз ўз иммунитетимизни шакллантириб олишимиз керак.

Бизда ҳозир 70-80 % ҳолатларда касаллик енгил ёки симптомсиз кечмоқда. Бу – аҳоли орасида ушбу инфекцияга қарши табиий коллектив иммунитет пайдо бўлаётганидан дарак беради. Бу яхши аломат. Келажакда мана шу одамлар касалликнинг ривожланиб кетишига йўл қўймайди.

Вакцина бўлганида эди, биз бошқача йўл тутган бўлардик. Ушбу инфекцион агентни барибир инсон организмига жўнатар эдик ва организмда сунъий иммунитет пайдо бўларди.

Табиий иммунитет орттириш туфайли бугун касалланганлар сони бироз ўсишини кўраяпмиз. Бу кутилган ҳолат эди, лекин эртанги кунда бу ўзининг ижобий натижасини беради. Бугун кунига кунора аниқланаётган 400-500 касалларнинг аксарияти енгил ёки симптомсиз ўтаётган ҳолатлардир. Орттирилган иммунитет эса эртанги кунда бизга албатта керак бўлади.  

- Сизнингча, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар самарадорлигини қандай оширса бўлади?

- Биласиз, ҳозир шифокорларга жуда катта босим бўлаяпти, госпитал ва изоляторлар, ПЗР лабораториялар туну кун жуда катта босим остида ишлаяпти.

Менинг фикримча, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидаги ҳолатларга эътибор бериши керак.

Бугунги кунда Тошкентда ҳам, вилоятларда ҳам полимераз занжирли реакция услубида ташхис қўйишга жуда кўп эътибор берилмоқда, лабораториялар жуда катта босим остида ишламоқда. Биз ушбу босимни имкон қадар камайтиришимиз керак.

Бунинг иложи бор. Бугунги кунда ЖССТ томонидан тавсия этилган 150 дан зиёд экспресс-тестлар мавжуд. Айрим Европа давлатларида улар қўлланилмоқда.

Экспресс-тестларни икки хил йўл билан ишлатиш мумкин. Биринчиси, вирус тушган пайтида 20-30 дақиқа ичида организмда вирус бор йўқлигини аниқлаш учун. Иккинчиси, организмда вирусга қарши иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаш учун. Мана шу тестлар ёрдамида биз 20 – 30 дақиқа ичида организмда вирус ёки иммунитет борлигини билиб олишимиз мумкин.

Экспресс-тестлар ёрдамида биз ҳозир лабораторияларда ижобий натижа чиқаётган беморларни саралаб олган бўлардик. Кимда касаллик, кимда иммунитет борлигини аниқлаштирган бўлардик.

Иккинчидан, биз ҳамма анализларни ПЗРга жўнатишимиз керак эмас. Масалан, экспресс тестдан ижобий натижа чиққан 100 беморни рентген ёки флюрографига жўнатишимиз керак. У ерда янги вирус аниқланганлар максимум 50-60 та чиқади. Қолгани касаллик ўтиб бўлган, организмда иммунитети пайдо бўлган беморлар рўйхатига ўтади.  

Қолган 50 беморда флюрография ўпкада қанақа жараён кетаётганини белгилаб беради.Бу ерда ҳам ўпкасида ҳеч қандай патологик жараён бўлмаган, организм нормал ҳолатда бўлган беморлар ҳам 30 тани ташкил қилади. Қолганларда коронавирус бор деб айтса бўлади. Клиник жараёнлар флюрографияда ўзи яққол маълум бўлади.

Яна бир экспресс услуб – бу ИФА методи дейилади, яъни қон иммунофермент анализи. Билсангиз, туғруқхоналарга киришда кичик бир планшетга қонни томизиб, ОИТС бор-йўқлигини тезда аниқлаш мумкин. Худди шунақа экспресс-тест коронавирусники ҳам бор. Шуни ҳам Ўзбекистонга олиб келса яхши бўларди.

Бу ҳам арзон, ҳам тезкор услуб, албатта, бу 100% аниқ натижа бермайди, лекин агар экспресс тестда "вирус бор"лиги аниқланса, кейин ПЗРга таҳлил олса бўлади.

Натижада, бизда ПЗР аппаратура билан ишлайдиганлар сони автоматик равишда пасаяди. Бу шахсий фикрим, албатта. Бизда ҳозир ушбу экспресс методларнинг бирортаси ҳам ишламаяпти.

Юқорида қайд этилган экспресс тестларни хусусий ва давлат поликлиникаларида олишни йўлга қўйсак ҳам ёмон бўлмайди, менимча.

Аҳоли иммунитетини ошириш

Яна бир таклифим: Ўзбекистонда аҳоли иммунитетини мустаҳкамлашда биологик фаол қўшимчалардан фойдаланиш. Уларнинг турли хиллари бор. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётганлари ҳам бор.

Европада ушбу услубдан яхши фойдаланишади. Бизларда ҳам ушбу тажриба татбиқ этилса, бу организмда модда алмашинув жараёнини фаоллаштиришда, иммунитетни кучайтиришда яхши натижа беради.

Ташқи муҳитда вирус фонни ўрганиш керак

Кейин бизларда яна бир тадбирни ўтказиш керак. Биласизми, нима сабабдан Россияда ниқоб бекор қилинди? Уларда ташқи муҳитда вирус фони ўрганилди. Масалан, озиқ-овқатда, атрофдаги буюмларда.

Микробиология институти ўрганиш натижасида ташқи муҳитда вирус миқдори камайганини аниқлаган. Нолга тушмаган лекин камайган. Шу сабабли ҳам эртанги фон бизда яхши бўлади, ниқобни ечиш мумкин, деган қарорга келган.

Биз ҳам ташқи муҳитдаги вирус сонини илмий жиҳатдан ўрганишимиз керак. Қурилишларда, болалар оромгоҳларида, уйларда, умуман, ҳамма жойда ўрганиб, мана шу жойларда ниқобни ечиш мумкин, деган хулоса беришимиз мумкин.

- Лекин ҳозир касаллар сони ошаяпти, одамларни ваҳима босаяпти. Бунга асос борми?

- Яна такрор айтаман, касаллар сони вақтинча ошиши бу кутилган ҳолат эди. Чунки шундай йўл билан коллектив иммунитетни оширдик. Келажакда, бу албатта ўзининг ижобий натижасини беради.

Аҳолига тўғри тушунтиришимиз керак. Ўртоқлар, мана шу нарса коллектив иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. Ваҳимага ўрин йўқ. Биз ҳамма жойни доимо стерил ҳолатда ушлаб тура олмаймиз. Инфекция барибир ўз ишини қилади.

Касалликнинг иккинчи, учинчи тўлқини бор дейишади. Биз куз, қиш ойларигача ўз иммунитетимизни шакллантириб олишимиз керак.

4523
Сотрудник лаборатории

Ўзбекистонда коронавирус: 7 август асосий хабарлари

49
(Янгиланган 20:08 07.08.2020)
Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 522 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 472 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 20 059 нафарга етди.

Айни пайтда 8 817 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар  Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 181 киши пандемия қурбони бўлди.

Фуқароларни олиб келиш

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро қайтарилади.

6 август куни Оренбург вилоятининг “Бузулук” станциясидан 920 нафар фуқаро биринчи поезд Ўзбекистонга жўнаб кетди. Иккинчиси 7-август куни Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан 930 нафар фуқаро билан жўнайди. Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилади.

7 август ҳолатига кўра Оренбург ва Самара вилоятларида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

Кенияга саёҳат

Кения ҳукумати 5 августдан бошлаб ўзбекистонлик туристларга ўз ҳудудига мажбурий карантинсиз киришга рухсат берди. Найроби аэропорти сайтида карантин бекор қилинаётган 126та давлатдан иборат рўйхат эълон қилинган. Ўзбекистон рўйхатда 124 ўринда жойлашган.

Кенияга борадиган туристлар коронавирус йўқлиги қайд этилган инглиз тилидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим. Бундай маълумотнома парвоздан 96 соат олдин олиниши лозим.

Тест синовлари

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади.

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган. Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,1 миллиондан ошди, 715 минг киши вафот этди, 11,6 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,9 млн), Бразилияда (2,9 млн), Ҳиндистонда (2,0 млн).

 

49
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Девушки фотографируются на мобильный телефон

Сувга тушиб кетган смартфонни қандай сақлаб қолиш мумкин - эксперт маслаҳати

57
(Янгиланган 18:59 07.08.2020)
Агар телефон сувга чидамсиз бўлса, уни ёқиш ёки силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ, чунки сув аппаратнинг баъзи қисмларига зарар етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. "Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агара у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.

"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, уни керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларни алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.

 

57