Семейная поликлиника

Тошкент поликлиникалари 24 соат хизмат кўрсатишга ўтади президент топшириғи

205
(Янгиланган 12:56 20.07.2020)
Тошкент шаҳридаги 75та поликлиника коронавирус енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга 24 соат хизмат кўрсатиш режимига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги поликлиникаларни 24 соат хизмат кўрсатиш тартибига ўтказишни топширди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати 20 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманидан хабар қилмоқда. 

"Пойтахтдаги 75 та поликиниканинг имкониятларини, ушбу муассасаларда фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди", - дейилган хабарда. 

Мажлисда шунингдек, бугунги кунда оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари COVID-19га қарши курашга тўлиқ жалб этилмаганлиги айтиб ўтилди. Президент хусусан қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратди:

  • оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари аҳолига ёрдам бериш учун 24 соатлик иш режимига ўтказилмаган;
  • Тошкент шаҳридаги 11 та туман кўп тармоқли марказий ва 64 та оилавий поликиникада ҳар бирида 50 дан 200 нафаргача тиббиёт ходими мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти куннинг фақат биринчи ярмида беморларни қабул қилишади;
  • ҳар бир поликлиникада COVID-19 инфекциясининг енгил ёки симптомсиз кечаётган беморларга консультатив ёрдам кўрсатиш учун шакллантирилган 3 та шифокордан иборат махсус мобил бригада бириктирилган бўлиши керак, аммо айрим бригадаларда умуман врач йўқ;
  • деярли барча поликлиникаларда рентген-диагностика кабинетлари мавжуд, лекин уларнинг имкониятларидан умуман фойдаланилмаяпти.

Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш вазифаси, ҳамда Тошкент шаҳридаги поликлиникаларни 24 соат хизмат кўрсатиш режимига ўтказиш бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва соғлиқни сақлаш вазирлигига юклатилди.

Президент шунингдек, ушбу фаолиятга жалб қилинаётган шифокор ва ҳамширалар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқишни топширди.

205
Абдурахмонова Мадинабону Жахонгир кизи, 2006 года рождения

Бедарак йўқолган 14 яшар қиз бир ойдан бери қидирилмоқда Тошкент ИИББ

37
Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Мадинабону Абдураҳмонова 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бедарак йўқолган 14 ёшли Мадинабону Абдураҳмонова қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.

Хабарда айтилишича, 2006 йилда туғилган, Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Абдураҳмонова Мадинабону Жаҳонгир қизи 2020 йил 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 160 см, кўзлари қора, сочлари тўқ жигар ранг.

Кийимлари: ҳаво ранг кўйлак, қора шим. Ёнида қора аёллар сумкаси бор эди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз Мадинобону Абдурахмоновани кўрган бўлсангиз ёки унинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: +99865-220-40-99; +99865-220-40-30; +99865-224-52-49 (Бухоро вилояти ИИБ), 71-232-30-40, 71-232-40-50 (Тошкент шаҳар ИИББ) ёки 102”, - дейилган хабарда.

37
Сотрудник Национального исследовательского центра им. Гамалеи в лаборатории. Вакцина против коронавируса Центра им. Гамалеи показала высокую эффективность и безопасность по результатам клинических исследований. Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа. Изображение является раздаточным материалом, предоставлено третьей стороной. Только редакционное использование. Запрет на архивирование, коммерческое использование, рекламную кампанию.

Россия вакцинасининг биринчи партияси қачон ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

129
Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази билан биргаликда ишлаб чиқарган COVID-19 профилактикаси бўйича дунёдаги биринчи вакцинасини рўйхатга олди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи қутилари икки ҳафта ичида чиқарилади, шундан кейин у қўлланила бошлайди, деб хабар қилди РИА Новости Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига асосан.

Хусусан, вазир Михаил Мурашко таъкидлашича, вакцина яратилган платформа аллақачон яхши ўрганилган ва унинг асосида дори воситасини яратиш энг мақбул йўл.

"Вакцинанинг ушбу платформасидан аллақачон синтезлаш ва ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ва ҳозирда дориларнинг бир қисми клиник синовлар ва тадқиқотларда. Яъни, бу вакцина аллақачон платформа сифатида яхшигина маълум ва ўрганилган. У бўйича клиникадан олдин ва клиник тадқиқотлар ва унинг рўйҳатга олиниши амалга оширилиб бўлган. Шунинг учун, бу деярли энг хавфсиз усул ва етарли миқдордаги илмий билимлар", - деди Мурашко COVIDга қарши биринчи рўйхатга олинган вакцина бўйича брифингда.

Шу муносабат билан бу дорининг чет элда пайдо бўлган танқидлари асоссиз, деди вазир.

11 август куни Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар Жамғармаси, Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий тадқиқот маркази билан биргаликда ишлаб чиқарган COVID-19 профилактикаси бўйича дунёдаги биринчи вакцинасини рўйхатга олди.

Вакцинани биринчи бўлиб фуқароларнинг юқтириш хавфи юқори гуруҳига кирувчилар - тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар олади.

Чоршанба куни эрталаб Sputnik радиоси Россияда коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказиш бўйича БССТ қандай изоҳ берганини хабар қилди.

129
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

10
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

10