В Каракалпакстане съемку погони с полицейскими приняли за правду

Сув туфайли жанжал: Берунийда юз берган тартибсизликлар тафсилотлари ошкор қилинди

364
(Янгиланган 10:04 22.07.2020)
Айтилишича, можаро томорқаларга сув етиб бормаслиги ва 10 кун давомида Найман каналига сув келмаганлиги туфайли юзага келган.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлиги 20 июл куни юз берган тартибсизликлар бўйича расмий маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин маҳаллий ОАВларда Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида экинлари сувсиз қолган аҳоли Нукус-Тошкент йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Ҳокимлик тартибсизликлар Беруний тумани ҳудудидаги Қуролпа аҳоли манзили ҳудудидаги катта йўл бўйида содир бўлганини тасдиқлаган. Айтилишича, можаро томорқаларга сув етиб бормаслиги ва 10 кун давомида Найман каналига сув келмаганлиги туфайли юзага келган.

"Тартибсизликлар жойига Беруний тумани ҳокими ва мутасадди раҳбарлар ўз вақтида етиб келди. Шу ернинг ўзида қисқа вақт давомида масала ўз ечимини топди. Найман каналига сув етказиб берилди", - дейилади хабарда.

Ҳокимлик аҳолининг норозилиги ўринли эканлигини тан олган ҳолда, шу ўринда яна бир нарсани ҳисобга олиш зарурлигини қўшимча қилган.

"Беруний тумани қишлоқ ҳўжалиги бўйича 13 та ҳудудга бўлинган бўлиб, бир вақтнинг ўзида бу ҳудудларга сув бериш мушкулдир. Бу бўйича навбатма-навбат суғориш тизими жорий қилинган. Ҳозирги кунда куннинг иссиқлиги ҳам экинларнинг тез сувсизланишини келтириб чиқармоқда. Бундай ҳолат содир бўлганда тинч ва муроса йўли билан вазиятни тушунтирсак ва тушунсак мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирги дунёда юз бераётган пандемия шароитида тинчлик, саломатликнинг ўзи катта неъматдир. Биргина ўйламай қилган ҳаракатингиз сизу бизнинг тинч-тотувлигимизни кўралмаётган ўзгача фикр эгаларига қўл келиши мумкин", - дейилади хабарда.

Ҳокимлик ижтимоий тармоқлардаги ёлғон, асоссиз ва бўрттирилган воқеликларга ишониб қолмасликни, расмий маълумотлар ҳокимлик сайтида эълон қилиб борилишини қўшимча қилган.

364
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

567
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

567
Флаг Туркменистана

БССТ Туркманистонда COVID-19ни аниқлаш учун мустақил тест ўтказади - Бердимуҳаммедов рози

212
(Янгиланган 19:22 08.08.2020)
Ташкилот вакиллари баёнотига кўра, Туркманистонда пневмония касаллиги билан боғлиқ ҳолатларни қайта текшириш зарур

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига янги турдаги COVID-19 коронавируси бор-йўқлигини аниқлаш учун саралаш методи билан тест ўтказишга розилик берди, деб хабар қилди БССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге.

"Бугун мен ва (БССТ бош директори ) Тедрос Адханом Гебрейесус Туркманистон президенти билан мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ вазият юзасидан учрашув ўтказдик. БССТ COVID-19сиз кечаётган пневмония ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвишдалигини билдирди ва ташкилот ходимлари мамлакатда COVID-19 бор-йўқлигини аниқлаш учун мустақил равишда таҳлилларни йиғиб, уларни БССТнинг референт лабораторияларига юбориш таклифи билдирилди. Президент рози бўлди", - деб ёзган Клюге Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Туркманистон президенти, БССТ билан ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус геномини ўрганиш бўйича БССТнинг махсус дастурини тайёрлаш таклифини билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, COVID-19га доир қатор ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд, хусусан, унинг келиб чиқиши, тарқалиш йўллари ва мутация каби.

Ҳукумат хабарига кўра, Туркманистонда янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб режими ва сервис, савдо ҳамда странспорт соҳасидаги фаолият турларига қатор чекловлар жорий этилган.

212
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси