Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области

“Сардоба” иши бўйича экспертиза хулосаси ва қамоққа олинган шахслар - БП баёноти

703
(Янгиланган 15:31 27.07.2020)
“Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан баёнот берди. 

Унда айтилишича, 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Аниқланишича, сув омбори 2010-2017 йилларда қурилган бўлиб, лойиҳага буюртмачи сифатида “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК (Сув хўжалиги вазирлиги), бош лойиҳачи - “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) танланган. Сув омбори қурилишига давлат бюджетидан 1,2 трлн.сўм сарфланган.

Сув омборидан фойдаланиш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси” томонидан амалга оширилган.

Дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги асосий тахминлар текширилди. Лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш жараёнида меъёрларга риоя қилмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар, табиий офат.

Мазкур 4 та тахмин тегишли экспертиза муассасаси экспертларидан ва гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш, қурилиш экспертизаси, тупроқ ва сувнинг хоссалари ва бошқа бир қатор масалага дахлдор соҳаларга мансуб 30 нафар мутахассисдан иборат Комиссия ёрдамида текширилди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тегишли экспертизадан ўтиб, тасдиқланганидан кейин ишчи-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш вақтида конструкцияга (қияликларнинг баландликка нисбати, ҳимоя ва фильтирловчи қопламаларнинг характеристикаларига) лойиҳачи томонидан ўзбошимчалик билан, асослантирилмаган ҳолда, тўғоннинг ишончлилиги ва турғунлигини таъминламайдиган даражага олиб келган ўзгартиришлар киритилган.

2.  Қурилишдаги хато ва камчиликлар.

Тўғоннинг танасини ташкил қилган тупроқнинг зичлиги лойиҳавий талабдагидан паст ва тупроқ ёт жисмлардан тозаланмаганлиги оқибатида улар чириб, бўшлиқлар ҳосил қилган, ҳимоя қатламига ётқизилган харсанг тошларнинг диаметри лойиҳадаги ўлчамлардан бир неча бор катта бўлган ҳолда, харсанг тош қопламаси лойиҳа ҳужжатида белгиланган қалинликдан кам, тошлар нотекис, сифатсиз жойлаштирилган ва катта диаметрли тошлар ўртасидаги бўшлиқлар майда тошлар билан тўлдирилмаган.

3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар.

Эксплуатация жараёни билан боғлиқ жиддий моддий ва номоддий камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, тўғонга хизмат кўрсатувчи “Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси”нинг бевосита тўғонга хизмат кўрсатувчи таркиби зарурий моддий-техник воситалар билан таъминланмаган. Боз устига, ўтказилган малака аттестацияси эксплуатацияга жалб этилган ходимларнинг 56% зарурий билимга (ихтисос), 82% малака ва тажрибага эга эмаслигини ва бунинг оқибатида тўғонга сифатли хизмат кўрсатишга, ўпирилиши каби фавқулодда ходисаларга олиб келувчи омилларни ўз вақтида аниқлашга қодир эмаслигини кўрсатди.

Юқорида аниқланган ҳолатларни инобатга олган ҳолда, экспертиза сув омборини лойиҳалаш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш жараёнидаги қайд этилган хато ва камчиликлар, сув омбори қурилиши 2-босқичи давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган бўлсада, тўла ҳажмда сув тўпланганлиги якка тартибда ёки уларнинг мажмуи тўғон ўпирилишига сабаб бўлганлиги ҳақида хулосага келган.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғон қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, камоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида қурилишга сарфланган бюджет маблағларининг асослилигини текшириш мақсадида ҳужжатли тафтиш ва бажарилган ишлар ҳажмларининг назорат ўлчови тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мутахассислари раҳбарлигида мутасадди идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Тергов органи томонидан жиноятнинг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни, айбдор шахслар доирасини аниқлаш билан бирга, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дастлабки терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳамда жиноят ишининг мураккаблиги ва катта ҳажмдалигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди", - дейилган баёнотда.

703
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (61)
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

48
(Янгиланган 12:30 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Тегишли қарор 2020 йилнинг 5 августи, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган", - дейилади расмий баёнотда.

Каримовга Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 1-қисми ("Террористик ҳужумни амалга ошириш ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш") бўйича айблов қўйилмоқда. Ушбу моддада гумонланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни, Каримов, Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган.

У банк бўлинмаси раҳбаридан ташқари барча ходимларни қўйиб юборган. Раҳбар аёлни гаров олган.

Сухроб Каримов 40 минг гривен (1,44 минг доллар) ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

Амалга оширилган махсус операция натижасида Каримов қўлга олинган, уни тўғридан-тўғри эфирда қўлини қайириб, банк биносидан олиб чиқиб кетишган.

Каримовни қўлга олишда Украина телеканалларининг икки нафар журналисти кўнгилли равишда иштирок этган.

Текширувлардан сўнг Каримов ёлғон гапиргани фош бўлган: унинг рюкзагида бомба ҳам, бошқа портловчи қурилмалар ҳам бўлмаган.

Сал кейин ўзбекистонлик бу йигит психоневрологик ҳисобда туриши аниқланган.

48
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

54
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

54