Урок химии

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида кумуш ва бронза медални қўлга киритди

106
Унда дунёнинг 60 та давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Ўзбекистонлик ўқувчилар кумуш ва бронза медалига эга чиқишди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар 52-Халқаро кимё олимпиадасида кумуш ва бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, 52-Халқаро кимё олимпиадаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли ушбу нуфузли халқаро олимпиада 2020 йил 25 июлда масофавий тарзда ўтказилди.

Унда дунёнинг 60 та давлатидан жами 235 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Жорий йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз ўтказишди. Олимпиада синов жараёнини назоратчилар 4 та веб-камера ёрдамида кузатиб боришди.

Масофавий олимпиада Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицейида санитария гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Олимпиадасида мамлакат шарафини республика фан олимпиадалари ғолиблари орасидан саралаб олинган академик лицей ва мактабларнинг 4 нафар иқтидорли ўқувчиси ҳимоя қилди.

“Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей ўқувчилари Мирумид Миракбаров ва Дилшодахон Исаевалар муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактаб ўқувчиси Фирдавс Собиров бронза медалини қўлга киритди”, - дейилган хабарда.

Ғолибларнинг медал ва дипломлари Туркиядаги ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон вакиллари 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида 6 та медални қўлга киритгани ва умумжамоа ҳисобида бронза медалга эга чиққани хабар қилинган эди.

106
Девушки фотографируются на мобильный телефон

Сувга тушиб кетган смартфонни қандай сақлаб қолиш мумкин - эксперт маслаҳати

21
(Янгиланган 18:59 07.08.2020)
Агар телефон сувга чидамсиз бўлса, уни ёқиш ёки силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ, чунки сув аппаратнинг баъзи қисмларига зарар етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. "Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агара у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.

"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, уни керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларни алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.

 

21
Пентаграмма. Иллюстративное фото

Владивостокда 16 ёшли қиз "ўз жонини иблисга" сотди

93
(Янгиланган 19:18 07.08.2020)
Владивостокда истиқомат қилувчи аёл полицияга мурожаат қилди ва фирибгар қизини алдаганини маълум қилди. Полиция аниқлашича, 16 ёшли қиз илгари битта мактабда ўқиган йигитни учратиб қолди.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. 16 ёшли таниш қизни алдаб, унга 93 минг рубл миқдорида зарар етказган - ўзини инсон ва иблис ўртасидаги йўлбошчи деб атаган ва орзуларини амалга ошишини таъминлашга ваъда берган 18 ёшли Владивостокда истиқомат қилувчи фуқаро полициячилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости'га Приморье ўлкаси Ички ишлар бошқармасига асосан хабар қилди.

Владивостокда истиқомат қилувчи аёл полицияга мурожаат қилди ва фирибгар қизини алдаганини маълум қилди. Полиция аниқлашича, 16 ёшли қиз илгари битта мактабда ўқиган йигитни учратиб қолди. У жодугарликка қизиқишини ва карталарда фол очишини, ўйларни ўқишини, "иссиқ-совуқ" қилиш орқали зарар етказишни билишини айтган.

"Фирибгар унинг ёрдамида "жонни иблисга сотишни" таклиф қилди, чунки у инсон билан иблис ўртасидаги йўлбошчи бўлган. <...> Буни қандай амалга ошириш ҳақида маълумот учун 6 минг рубль - меҳнат учун минг рубль ва маросим учун материал сотиб олиш учун 5 минг рубль тўланиши керак эди, бу маросимни қизнинг иштирокисиз ўтказилиши керак бўлган", - дейилган хабарда.

Йигит уч истак бажарилишини ваъда қилган ва иблис томонига ўтганлар олтин буюмларни тақмаслиги кераклигини айтиб, мактаб ўқувчисини қимматбаҳо нарсаларни ломбардга топширишни ва пулни унинг картасига ўтказиб қўйишни буюрган. Ижтимоий тармоқларда мулоқот пайтида гумонланувчи унинг жиноятчилар билан алоқаси борлигини айтган ва қиздан ёзишмаларни бутунлай ўчириб ташлашни сўраган. Кейинчалик у телефон ва ноутбукини ҳам беришга кўндирган.

"Бу хавфсизлик учун, уларни психиатрик касалхонага жойлаштириб қўймасликлари учун зарурлигини айтган. Кейинчалик, йигит ўзларининг хавфсизлиги учун нарсаларни ёқиб юборганини айтган. Шу билан уларнинг мулоқоти узилди. Жабрланувчига етказилган умумий зарар 93 минг рубльни ташкил этди", - деб хабар беради полиция.

Полиция гумонланувчини - 18 ёшли кишини қўлга олди. "Фуқарога жиддий зарар етказиш орқали фирибгарлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Йигит беш йилгача озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. Полиция уни яна бошқа шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлигини текширмоқда.

93
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры

Путин сайловдан бир кун олдин Лукашенкога қўнғироқ қилди

22
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

22