Трактор на автомобильной трассе

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси маълум қилинди

186
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўпроқ.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди. Бу Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ўтказган сўровда маълум бўлди.

Сўровда 490 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари,  4,9  мингта уй хўжаликлари ҳамда  25,9 минг нафар фуқаро қамраб олинди.  

“Ўтказилган тадқиқот натижалари республикада ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этганлигини кўрсатди. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган.  Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 944,0 минг кишини ташкил этади (16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси- 20,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 17,4 фоиз)”, - дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Меҳнат ресурслари сони  19 084,6 минг  кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайган бўлса СOVID-19 пандемиясиянинг иқтисодиёт субъектлари фаолиятига салбий таъсири натижасида иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ёки 671 минг кишига камайиб, 12 736,7 минг кишини ташкил қилди.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторда банд бўлган аҳоли сони 5 581,2 кишини ташкил қилиб, ўтган йил шу даврга нисбатан 0,2 фоизга ёки 12,4 минг кишига камайди.

“Бунда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган айрим чеклов чора-тадбирлар сабабли якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167,5 минг (46,4 фоиз)га камайиб кетганлиги ҳисобига юзага келган бўлса, 131,2 минг ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига расмий бандлар сони кескин камайиш олди олинди. Тадқиқот натижаларига кўра республикадан ташқарига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетганлар сони 2 040  минг кишини ташкил этган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 553,2 минг, 2020 йилнинг 1-чорак якунига нисбатан эса 232,1 минг кишига камайган”, - дейилган хабарда.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони (хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 2,1 фоизга ёки 105,3 мингга камайиб, 5 114,6 минг кишини ташкил этмоқда. Бунда асосан вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар (108,4 мингга камайган), меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан оилавий корхоналарда ва тадбиркорларда ишловчилар (87,6 минг), рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномасиз фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар (110,6 минг) сони камайди.

Республикада иқтисодий нофаол аҳоли сони 2019 йил мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Ушбу кўрсаткич ўтказилган тадқиқот давомида тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари карантин чора-тадбирлари даврида вақтинчалик ўз фаолиятларини тўхтатиб туришларини ва чекловлардан сўнг қайта тиклаш ниятини билдириб, бошқа фаолият билан шуғулланмасликни афзал кўраётганлиги сабабли ошганлигини кўрсатди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида, айниқса СOVID-19 пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмашатиш мақсадида меҳнат органлари томонидан 588,2 минг (30 ёшгача бўлганлар 159,9 минг ва аёллар 229,4 минг) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатилди.

Хусусан, 501,1 минг нафари доимий иш ўринларига ишга жойлайтириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди, 15,0 минг нафар ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 27,0 минг нафар ишсиз шахсларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 млрд. сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Шунингдек, ушу жамғармадан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 24,8 минг нафар фуқаро шахсий томорқаларида, 15 минг нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида аъзо сифатида бириктирилиб, банд қилинди, 3 минг нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилди, 256 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга олинган 2,3 минг нафар ишсизларнинг касбий малакасини оширганлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ишга олганлиги учун моддий кўмак ажратилди.

186

Тун давомида энг кўп Наманганда коронавирус билан касалланиш аниқланди

18
Ўтган тун давомида яна 149 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг 91 нафари Наманган вилоятидан.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 149 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 51 798 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари  Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур  туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 435 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 47 932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3422 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

18
Теглар:
Наманган, коронавирус, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

236
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

236

Третьяков галереясида "Ўзбекфильм" дурдоналари намойиш этилмоқда

2
(Янгиланган 10:26 21.09.2020)
Ушбу кўргазма Россия янги тарихида ўзбек кинематографияси дурдоналарининг энг катта намойиши бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Москвадаги Давлат Третьяков галереясида "Мангу эмас!1968-1985." кўргазмаси доирасида "Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури очилди, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги. 

Ўзбекистон Республика Кинофонди билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Шуҳрат Аббосов, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Дамир Салимов, Элёр Ишмуҳамедов, Равил Ботировларнинг 1960 - 1970 йилларда яратган фильмлари намойиш этилади.

Кинокўргазма 19 сентябр куни соат 15.30 да "Ўзбекфильм" нуфузини кўкларга кўтарган Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап"фильми билан бошланди. Намойиш Янги Третьяков галереясининг Катта залида Россия Давлат Кинофонди коллекциясида сақланаётган 35 мм ли ҳажмдаги нусхаси намойиш этилади, - деб маълум қилган Третьяков галереясининг кинодастурлар бўлими бошлиғи Максим Павлов.

"Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури томошабинларга "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан!", "Тошкент - нон шаҳри!", "Нафосат", "Севишганлар", "Учрашув", "Сурайё", "Лайлак келди-ёз бўлди", "Олмос", "41 йил олмалари", "Матонат", "Еттинчи ўқ", "Аччиқ данак", "Инсон қушлар ортидан боради", "Мевазорлик аёл", "Мухлис", "Абу Райҳон Беруний", "Ёввойи" каби мумтоз фильмларни инъом этади. 

Таъкидлаш жоизки, ўзбек кинематографиясининг бундай катта ҳажмдаги киноасарлари намойиши совет давридан кейин Россияда илк бор ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Кинодастурга атоқли киношунос Нигора Каримова ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Республика Кинофонди раҳбари Элжон Аббосовлар раҳбарлик қилишмоқда.

 

2