Автоматчик на посту ДПС в Ташкенте

Ўзбекистонда 15 августдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади

527
Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан кейин бир қатор карантин чекловлари сақлаб қолинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади. Шу билан бирга, Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор чекловлар сақлаб қолинади.

Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

  • фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши. Санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўрилади;
  • тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);
  • тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

527
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент.

Санкт-Петербург ва Москвадан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилди

13
Санкт-Петербург–Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс қўйилди. Чипталар эркин сотувда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

13
Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020

Муддатидан олдин ҳарбий унвон ва президент соати: АрМИ 2020 ғолиблари тақдирланди

94
Хусусан, Халқаро армия ўйинларининг ғолибларига Ўзбекистон президенти номидан қўл соатлари топширилди.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Кеча, 19-сентабрь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида “АрМИ – 2020” Халқаро армия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, ҳарбий округлар қўмондонлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда Ўзбекистон нуфузини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбир аввалида Қурбонов “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг АрМИ – 2020 Халқаро армия ўйинларидаги иштироки якунлари ва ғолибларига қимматбаҳо совғаларни топшириш тўғрисида”ги президент қарорини ўқиб эшиттириб, эришилган ютуқлар билан барчани муборакбод этди.

Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020

Тадбирда мудофаа вазири бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни муддатдан олдин ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Хусусан, Халқаро армия ўйинларининг ғолибларига Ўзбекистон президенти номидан қўл соатлари топширилди.

Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Часы от президента и звание: В Узбекистане наградили победителей АрМИ-2020

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 августидан 5 сентябригача давом этган “АрМИ – 2020”да 30 дан ортиқ давлатнинг 156 жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналиш мусобақаларида фаол иштирок этди. Улар 32 мамлакат ҳарбийлари ўртасида жами 16 йўналишда – 3 та биринчи, 8 та иккинчи, 3 та учинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, улар қатор йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди.

94