Ўзбекистонда коронавирус: 13 август асосий хабарлари

816
(Янгиланган 20:21 14.08.2020)
Бир сутка давомида 439 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 439 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 179 нафари Тошкент шаҳрида, 60 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари  Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 611 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 26 270 нафарга етди.

Айни пайтда 6 608 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл), Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 215 киши пандемия қурбони бўлди.

Коронавирус турлари

Ўзбекистонда коронавируснинг 12 дан ортиқ тури қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигини 6-баённомасида коронавируснинг 12 дан ортиқ тури ҳақида ёзилган.

Шунга кўра, ушбу аломатлар — коронавируснинг ошқозон-ичак шакли бўлиши мумкин. Ҳудудингиздаги оилавий шифокорга мурожаат қилинг, текшириб, кейин нима қилиш кераклигини тушунтиради.

Тест синовлари

Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлиси баёнига мувофиқ: Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) — 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами — 180 дақиқа).

Узоқда яшайдиган абитуриентларни стадионларга элтиб қўйиш учун автобуслар ажратилиши мумкин.

Тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,6 миллиондан ошди, 749 минг киши вафот этди, 12,8 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,2 млн), Бразилияда (3,2 млн), Ҳиндистонда (2,4 млн).

816

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

637
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

637
Мужчина в наручниках

Самарқандда 15 нафар "Хизб ут-Тахрир" аъзолари қўлга олинди

340
(Янгиланган 09:46 19.09.2020)
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Самарқандда "Хизб ут-Тахрир" террорчилик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

"Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан "Хизб ут-Тахрир" диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.

340

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

473
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

473