Мясо

Иккинчи чоракда аҳолининг гўшт истеъмоли камайди МБ

224
(Янгиланган 19:18 20.08.2020)
Республика бўйича умумий инфляция миқдори - 4,6 %ни, озиқ-овқат товарлари нархи ўсиши эса - 6,2% ни ташкил қилган. 

ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг иккинчи чорагида гўшт маҳсулотлари истеъмоли йил бошига нисбатан камайган. Бу ҳақида Марказий банк эълон қилган статистик маълумотларда айтиб ўтилган.

Марказий банк сўровида аниқланишича,  пандемия ва карантин туфайли Ўзбекистон аҳолисининг 56 % оилавий даромади камайган, 21 % - таъсир қилмаган, 15% - даромадсиз қолган ва 2%нинг - даромади кўпайган. 

Хусусан, 1 чоракда ойлик даромад миқдори  2, 4, 6 ва 8 миллион сўмгача бўлган оилалар миқдори 8%, 40%, 30% ва 13 % бўлган бўлса, 2 чоракда ушбу хўжаликлар улуши қуйидагича ўзгарган:  21%, 35%, 22%, ва 10%. Яъни даромади ўртача ва юқори бўлган оилалар бир поғона пастга тушган.

Ушбу ўзгаришлар оқибатида уй хўжаликларнинг айрим харажатлари миқдори камайган. Хусусан, гўшт маҳсулотлари истемоли, мева- сабзавотлар, ёғ-мой ва нон маҳсулотлари истеъмоли ҳам камайиши кузатилган. Гўшт маҳсулотлари истеъмоли камайиши айниқса даромади энг кам бўлган аҳоли орасида сезиларли бўлган. Ойлик маоши 2 миллион сўмгача бўлган хўжаликлар гўшт маҳсулотларига харажатларини 40%гача камайтирган.

Ушбу давр мобайнида Республика бўйича умумий инфляция миқдори 4,6 %ни ташкил қилган, лекин озиқ-овқат товарлари нархи ўсиши - 6,2% ни ташкил қилган. 

Биринчи ярим йилликда Республика бўйича аҳоли жон бошига ўртача даромад 5,1 миллион сўмни ташкил қилган. Тошкент шаҳрида ушбу кўрсатгия 10,5 млн. сўмни, Навоийда 8,3 млн. сўмни, Бухорода 6,5 млн сўмни ташкил қилган. Энг кам ўртача дромад эса Қорақалпоғистон - жон бошига ва Наманганда қайд этилган - 3,9 млн. сўмдан. Қолган вилоятларда аҳоли ўртача даромади 4-5,2 млн. оралиғида бўлган. 

224

Коронавирус: барча ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

704
(Янгиланган 12:21 15.01.2021)
Сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 335 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Айни пайтда 891 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 158 нафар бемор оғир, 32 нафари ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 619 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 93,1 миллиондан ошди, 1,9 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (23,3 млн), Ҳиндистонда (10,5 млн), Бразилияда (8,3 млн).

704
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус пандемияси
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қандай тестлар мажбурий топширилади?

78
Махсус комиссия томонидан белгиланган тартибга кўра, Ўзбекистонга учиб келганда ва учиб кетишда йўловчилар ПЗР ва антиген экспресс-тест топширишлари керак.

ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Uzbekistan Airports Ўзбекистонга учиб келиш ва Ўзбекистондан учиб кетиш вақти аэропортларида коронавирусга қандай тестлар топширилиши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтди. 

Хабарда айтилишига кўра, ўтган йилнинг 25 декабрдан бошлаб хориждан келаётган шахслардан антиген экспресс тест олиш тартиби мажбурий ўрнатилган.

Махсус комиссия кўрсатмаси бўйича аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести, Ўзбекистонга учиб келганда эса антиген экспресс тестини олиш тартиби ўрнатилганини маълум қиламиз, - дейиган хабарда.

Маълум бўлишича, ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисидаги таҳлил натижалари мавжудлигидан қатъий назар, йўловчилар ўз ҳисобидан халқаро аэропортларимизнинг чегара пункти ҳудудида экспресс тест топширишлари керак.

Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест нархи 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган. Экспресс-тест таҳлил натижалари 15 дақиқа ичида аниқланади ва паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали тасдиқланади.

Маълумот учун, 2020 йил 25 декабрдан 2021 йил 13 январга қадар Тошкент аэропортида 26 мингдан зиёд йўловчидан антиген экспресс тести олинган. Шу кунгача коронавирус аниқланган 43 йўловчи шифохоналарга жойлаштирилди.

 

78

Пандемия йилида Россияда автомобил савдоси қандай бўлди?

87
(Янгиланган 18:35 15.01.2021)
Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

87