Олимлар қуёш нури ёрдамида вирусни йўқ қиладиган ниқоб яратишди

128
(Янгиланган 10:52 21.08.2020)
Наносимли ниқоб қуёш нури ёрдамида оксидланиш жараёнини ҳосил қилади ва бу вирусларни зарарсизлантиришга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Швейцариянинг Мураккаб моддалар физикаси лабораторияси олимлари вирусларни ва зарарли бактерияларни йўқ қиладиган ниқобларни яратдилар, деб ёзади Sputnik Қирғизистон "Популярная механика" нашрига асосан.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, янги материал кондиционер ва шамоллатиш тизимларида ҳам ишлатилиши мумкин. Гарчи наносимлар асосида яратилган ниқоб одатдаги фильтрланган қоғоздан тайёрланганга ўхшаса-да, аммо наносим материалга қўшимча антибактериал ва антивирус хусусиятларни беради, бу унга микробларни ўлдиришда самаралироқ бўлишга уни кўп маротаба ишлатилишига имкон беради. Ушбу фильтр "намликни жуда яхши ютиши" туфайли, вируслар ва бактерияларни ташийдиган томчиларни ушлаб қолиши мумкин. Бу қуёш ёруғлиги ёрдамида ишга тушириладиган оксидланиш жараёни учун қулай муҳит яратади. Яъни, қуёш нури ниқобга тегиши билан, унинг толалари наносимлардаги намликни оксидловчи моддаларга (шу жумладан водород пероксидига) айлантиради. Ушбу моддалар алоқа пайтида патогенларни йўқ қилади, дея таъкидлайди олимлар.

Тажрибалар давомида гуруҳ, фильтр ичак таёқчалари бактерияларини йўқ қилишини ва ДНК занжирларини парчалаши мумкинлигини намойиш қилди. Нотўқима полипропилен пластик микротоладан тайёрланган стандарт бир мартали қоғоз ниқоблари ҳам респиратор касалликлари тарқалишининг олдини олишда самарали ҳисобланади. Аммо улар, одатда, патогенларни шунчаки ушлаб қолади ҳолос ва бу бир марталик чора бўлганлиги учун санитария ишловига учрамайди, дейди мутахассислар.

Янги материал ҳали айнан SARS-CoV-2га синовдан ўтказилиши керак, аммо тадқиқотчилар ишончи комил, наносимли маскалар пандемияга қарши курашда фойдали бўлади.

128
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ёрдам ва ижара пули: олис ҳудудларда ишлаш учун борадиган ходимлар рағбатлантирилади

7
(Янгиланган 16:36 24.09.2020)
Олис ҳудудларда бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича механизм жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. “Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга борадиган олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда олий маълумотли мутахассис деб аталади) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси бериш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилмоқда.

“Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича янги механизм 2021 йил 1 январдан бошлаб жорий қилинади,” – дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули (кейинги ўринларда бошланғич ёрдам пули деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига ҳамда уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда ҳар ойлик пул компенсацияси деб аталади) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварига тенглаштирилади.

Бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ва магистратурасини (таълим шаклидан қатъий назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек иккинчи мутахассислик)
тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланиши, бунда хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.

7
Вакцина против новой коронавирусной инфекции

Роспотребнадзор турли хил вакциналар ютуқ ва камчиликларини санаб ўтди

89
(Янгиланган 13:23 24.09.2020)
Вакциналарнинг қандай турлари бор? Улар бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? COVID-19 га қарши яратилган биринчи вакцина "Спутник V" қандай технология асосида яратилган?

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Бугунги кунда дунё олимлари COVID-19га қарши яратаётган вакциналар 5та асосий турга бўлинади. Вакцина ишлаб чиқариш технологик платформалар турига қараб уларнинг ҳар бирининг ўзига хос бўлган ютуқ ва камчиликлари бор. РИА Новости хабарига асосан. 

  • Синтетик вакциналар
  • Вирусга ўхшаш вакциналар
  • РНК ва ДНК-вакциналар
  • Вектор вакциналари
  • Заифлаштирилган тирик ва инактив вакциналар

Вакциналарнинг аксарияти синтетик вакциналар бўлиб, улар ўзининг “технологик хавфсизлиги” билан ажралиб туради. Уларни ишлаб чиқариш жараёнида тирик вирусдан фойдаланилмайди. Вакцина таркибида фақат вирусга хос бўлган оқсиллардан иборат бўлади. Лекин бундай вакцина тўлақонли иммунитет ҳосил қилиши учун уни бир неча бор киритиш керак бўлади.

Вирусга ўхшаш моддалардан ташкил топган вакциналар фақатгина вирус оқсилидан иборат бўлади, лекин уларни оммавий равишда ишлаб чиқариш – технологик жиҳатдан жуда қийин бўлиб, катта молиявий харажатлар талаб қилади.

ДНК ва РНК вакциналарни ишлаб чиқариш – назарий жиҳатдан энг осон вакцина яратиш услуби ҳисобланади. Лекин бугунги кунда генетик моддани ҳужайра ичига етказиб бериш технологияси етарли яхши ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли амалда бирорта ҳам нуклеин кислотаси асосида ишлаб чиқарилган вакцина қўлланилмайди.  

Бугунги кунда кўплаб вакциналар вектор услубида ишлаб чиқарилади. Бунда вирусни вектор геномига одамда касаллик уйғотмайдиган бошқа вирус оқсили киритилади. Бундай вакциналарни қўллашда инсон организмидаги антитаначалар халал бериши мумкин. У ҳолда одамга тўлиқ иммунитет пайдо бўлмаслик эҳтимоли бор.

Заифлаштирилган тирик ва инактив вирус вакциналар – бу вакцина яратишнинг классик услуби ҳисобланади ва нисбатан узоқ вақт давомида қўлланиб келинмоқда. Инактивация қилинган препарат узоқ муддатли иммунитет пайдо бўлиши учун уни такроран киритиш талаб қилинади. Заифлаштирилган тирик вакциналар эса бир маротаба киритилади, лекин баъзи ҳолларда улар асл ҳолига қайтиши ва одамда касаллик уйғотиши хавфи сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан "Спутник V" номли дунёда биринчи вакцинани август ойида рўйхатдан ўтказган эди. Бир вақтнинг ўзида Россияда "Вектор" вирусология маркази ҳамда Санкт-Петербургдаги Чумаков номили илмий марказ вакциналари синовдан ўтмоқда.

"Спутник V" - аденовируснинг 2та турли хил вектори асосида ишлаб чиқилган вакцина ҳисобланади. Эмлаш икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда AD26-S вектори киритилади. Ундан 21 кун ўтиб AD26-S вектори киритилади. Стастистик ўрганишларга кўра, иккинчи босқичдан сўнг инсон организмида COVID-19га қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлади.

89