Карим Камалов

Бухоро вилояти ҳокими коронавирусдан вафот этди

637
(Янгиланган 16:00 22.08.2020)
Илгарироқ ижтимоий тармоқларда Камалов вафот этгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, аммо 17 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга мос эмаслиги ҳақида баёнот билан чиққан эди.

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камалов 66 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

"Бугун, давлат ва жамоат арбоби, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Камалов Карим Джамалович 66 ёшида вафот этди", - дейилган хабарда.

Илгарироқ ижтимоий тармоқларда Камалов вафот этгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, аммо 17 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати ушбу хабарлар ҳақиқатга мос эмаслиги ҳақида баёнот билан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камаловда ҳам янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани, у ҳозирда Тошкентда даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Карим Камалов 1954 йилда таваллуд топган, Бухоро муҳандислик-технология институтини тамомлаган. "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳиби.

Камалов 2017 йилдан 2020 йилнинг февралига қадар Бухоро шаҳри ҳокими сифатида ишлаган, феврал ойидан эса Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган Ўктам Барноев ўрнига Бухоро ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

637
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1155)
Презентация LADA Vesta

Автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

188
(Янгиланган 19:29 21.09.2020)
Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасининг биринчи қисмига қўшимчалар киритилиб, ушбу модда қўйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

“Товуш сигналини сабабсиз бериш, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш” сўзлари билан тўлдирилмоқда.

Мазкур модда биринчи қисмининг санкциясидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима уч баравари миқдорига ўзгартирилмоқда.

“Статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда 6 466 нафар, 2019 йилда 9 911 нафар ҳамда 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида 8 763 нафар (жами 25 140 нафар) транспорт воситалари ҳайдовчилари белгиланмаган жойларда фақатгина товуш сигналини сабабсиз бериши ва транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкинлиги қайд этилади”, - дейилган ҳужжат тушунтириш хатида.

Айни вақтда лойиҳа фаол муҳокама қилинмоқда, фойдаланувчилар томонидан 37 та таклиф киритилди.   

188
Достопримечательности Узбекистана. Чимган

“Белдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳа офиси ташкил этилади

109
“Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бўстонлиқ туманида “Белдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумий курортини (ХУК) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда бу бўйича Бошқарув кенгаши таркиби тасдиқланди.

ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.

Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

109

Самарқанд халқаро аэропорти Россиядан келган 500га яқин ўзбекистонликларни қабул қилди

48
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Россия давлатининг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан учиб келган 497 нафар юртдошларимиз 2 та чартер рейс орқали кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Самарқанд халкаро аэропорти" матбуот-хизмати.

"Бугун (iFLy ва Red Wings авиакомпанияларининг Airbus 330 ва Airbus 321 ҳаво кемалари Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларидан соат 02:10 ва 3:51 да қабул қилди. Йўловчилар анкета маълумотларида келтирилган яшаш жойларига кўра ўз манзилларига кузатиб қўйилди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келувчи йўловчиларнинг парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатичга эга маълумотномаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида (қизил ҳудуддан келганлар учун) 14 кунлик уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалашлари талаб этилади.

 

48