В Узбекистане отменили медсправку для абитуриентов

ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

474
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор билан Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинди.

Низомга киритилган қўшимчаларга кўра:

- Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ОТМларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади;

- агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади;

- агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

474

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

14
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш таклифига муносабат билдирди

Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

“Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.

14
Мавзу бўйича
“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди
Россияда ҳайдовчисиз автомобилда имтиҳон топишириш мумкин бўлади
Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

19
(Янгиланган 11:33 29.11.2020)
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай кимсалар 1 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда. Унда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ушбу моддага биноан, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 240 соатгача жамоат ишлари;
  • 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 6 ойгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёхуд қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ чора кўрилади. Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — ЭКИҲнинг 1 барваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

19
Теглар:
янги қонун, Бош прокуратура, ҳайвонлар
Жасур Яхшибоев с ФК «Шахтер» Солигорск стал чемпионом Беларуси 2020

Жасур Яхшибоев жамоаси билан Беларусь чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

17
(Янгиланган 12:37 29.11.2020)
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди. У жамоаси билан келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.

​Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.

Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

17
Теглар:
Жасур Яхшибоев, чемпион, футбол, Беларусь