Нариман Григоряннинг қотилига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

© FacebookНариман Григорян
Нариман Григорян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дизайнер Нариман Григоряннинг қасддан ўлдирилганлиги юзасидан жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Дизайнер Нариман Григоряннинг қасддан ўлдирилганлиги юзасидан жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Убит известный узбекский дизайнер и хореограф Нариман Григорян - Sputnik Ўзбекистон
Нариман Григорянни инстаграмдаги таниши ўлдирган - ОАВ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида фуқаро Нариман Алимджанов (дизайнер Нариман Григорян) ни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б.Буркитбаев (1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Б.Буркитбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Б.Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0